close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Абу Муслим

Абу Муслим

Сайт номи: http://www.islamonline.uz
22.12.2023 05:16

Қуръоннинг «Каҳф» сураси, 9-26 оятларида Асҳоб ул-Каҳф ҳақида хабар келтирилган:

22.12.2023 05:08

Аллоҳ таоло айтади: «Эй имон келтирганлар! Шайтоннинг изидан эргашманг! Ким шайтоннинг изидан эргашса, бас, албатта, (шайтон) бузуқлик ва ёвузликка буюрур. Агар сизларга Аллоҳнинг фазли ва раҳмати бўлмаганда эди, сизлардан бирор киши (туҳматдан) пок бўлмас эди. Лекин Аллоҳўзи хоҳлаган кишини поклар. Аллоҳ эшитувчи ва билувчидир» (Нур, 21).

22.12.2023 03:42

Хайбар фатҳ этилиб, уруш ҳаракатлари тинганидан сўнг яҳудийлардан Саллом ибн Мишкамнинг хотини Зайнаб бинт Ҳорис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қовурилган қўй гўшти келтирди.

22.12.2023 02:56

Саъд ибн Абу Ваққос ривояти: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: «Одам боласининг бахти - Раббисидан истихора қилиш (Аллоҳдан марҳамат сўраб, унга ўз ишларида хайрлисини танлаб беришни умид қилиши), Одам боласининг саодати - Аллоҳнинг белгилаган тақдирига рози бўлиши».

22.12.2023 02:03

Қори учун энг муҳим буйруқлардан бири шуки, Қуръонни яшаш учун восита бўладиган касб қилиб олишдан ўта эҳтиёт бўлсин.

22.12.2023 01:56

Аёлларнинг энг фазилатлиси ва мартабаси баланди оналардир. Улар она бўлишда кечирган қийин-чилик ва ташвишлар сабабидан шундай улуғ мартабага лойиқ. Аҳқоф сурасининг 15-ояти бунинг изоҳига кифоя. Оят мазмуни бундай: «Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик. Онаси уни қийналиб кўтариб юрган ва уни қийналиб туққандир. Унга ҳомиладорлиги ва уни (сутдан) ажратиши (муддати) ўттиз ойдир».

21.12.2023 20:34

Россиялик ёзувчи, «Справедливая Россия» партияси аъзоси Захар Прилепин Ўзбекистонни ва бошқа қўшни давлатларни Россияга қўшиб олишни таклиф қилди. Унинг фикрича, СССРнинг қулаши ҳақидаги барча ҳужжатларни ҳақиқий эмас деб тан олиш, қўшни давлатларни эса жуда кўп фуқаролари Россияга келгани баҳонасида «шунчаки тўлалигича қўшиб олиш» керак.

21.12.2023 19:13

Россияга келган ковид штамми бизни украиналик «фоҳишалар» ҳақида эслашга мажбур қилди

21.12.2023 18:24

У мартабаси устида бирор мартаба бўлмаган Зотдир. Барча мартабалар ундан пастдир. Сабаби, агар «Алий» сўзи олийлик калимасидан олинган бўлса, олийлик пастликнинг муқобилидадир. Бу эса даража, тарақиёт каби ҳис этиладиган ҳолатлар ва барча бир-бирининг устига қўйилган нарсаларда билинади. Аммо ақлий мартабаларда ўзгача тартиб бор: маконда устунлиги бўлган ҳар бир нарсада маконий олийлик ҳам бўлади ва мартабада устун бўлган ҳар бир нарса учун олийлик ичида бир олийлик бўлади. Ақлий даражалар ҳам ҳиссий даражалар каби мавҳум тушунчадир.
Ақлий даражага мисол қилиб сабаб ва мусаббиб, фоил ва мафъул, қобил ва мақул, комил ва ноқис ўртасидаги тафовутни келтириш мумкин.

21.12.2023 18:19

У озгина тоат учун кўплаб даражалар берадиган Зотдир. Саноқли кунларда (беш кунлик дунёда) қилинган амалга охиратда чексиз неъматлар ато этади.

21.12.2023 06:33

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ҳақда собит турди, у собитлик туфайли халқнинг муҳаббати ва Ҳақ таборака ва таолонинг ёрдами келди. У зот роҳимаҳуллоҳ “Қуръон махлуқлиги” масаласидаги миҳна ҳаракатларида ушланиб, ҳибсга олинди ва оёқларига кишан урилди. У ҳибсга ҳам, қилич билан ўлдирилишига ҳам парво қилмади. Лекин у ўз жисми қамчи зарбидан бўлган азобни кўтара олмай, ҳақиқатга бўлган сабри заифлашишидан қўрқди. Унга ҳақ узра собит туриш, Аллоҳ таоло йўлида бало ва азобга сабр қилиш ҳақида ҳеч ким ўйламаган кишилар тарафидан қўллаб-қувватлаш ҳақида сўзлар келди.

21.12.2023 06:21

Маййитни қабрида Мункар ва Накир фаришталар саволга тутиши ҳақдир. Банданинг жасадига қабрида руҳининг қайтарилиши ҳақдир. Қабрнинг қисиши ҳақдир. Ҳамма кофирларга ва баъзи гуноҳкор мусулмонларга қабр азоби ҳақдир, бўлажакдир.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase