close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
01.07.2024 22:53

Собиқ УФC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Махачқалъадаги теракт туфайли катта муаммога дуч келди.

22.11.2020 00:38

Ҳабиб октагонга яна қайтадими?

Мақола жойлаштирилган бўлим: Спорт

UFC енгил вазндаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг катта спортга қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида у ўз қароридан воз кечиш ниятида эмаслигини яна бир бор ойдинлаштирди. Спортчининг сўзларига кўра, инсонда мақсад бўлса, 40 ёшигача уришиши мумкин. Бироқ у ўз олдига қўйган мақсадига эришди ва энди унинг янги, лекин спорт соҳасида эмас, балки бошқа соҳаларда мақсадлари бор.

31.10.2020 09:47

Ҳабиб Нурмагомедовнинг бу жангдан кейин аралаш жанг санъати жангчиси сифатида фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилган Жастин Гатжи устидан курашда қозонган ғалабаси нафақат собиқ Совет Иттифоқи ҳудудида, балки бутун дунёда ўзини Ислом билан боғлаган кишини қўллаб-қувватлаган миллионлаб мусулмонлар учун янгилик бўлди.

15.05.2020 01:00

UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси ҳозир жуда оғир ҳолатга тушиб қолган. Хабар қилишларича, 57 яшар Абдулманап Нурмагомедов Москва касалхоналаридан бирида ётибди. Апрелнинг охирларида Абдулманап Нурмагомедов пнвемония касаллиги ва коронавирусга шубҳа билан Махачқалъа касалхонасига ётқизилганди. Бунгача у икки кун давомида касалликни тик оёқда ўтказганди. Бир йил олдин катта Нурмагомедов юрагини операция қилдирганди.

22.04.2020 15:35

UFC 6 турнири чемпионт, аралаш яккакурашлар фахрийси Олег Тактаров обуначилардан бири кимни UFC бўйича биринчи россилик чемпион деб аташ лозимлиги ҳақидаги саволига жавоб беришда ҳиссиётларини жиловлай олмади ва Ҳабиб Нурмагомедовни ваҳобий деб атади.

06.04.2020 14:33

Доғистонлик MMA жангчиси Хабиб Нурмагомедов коронавирус пандемияси ҳақида фикр билдирди.  Нурмагомедов инстаграмда Қуръоннниг 30-сураси 41-оятини жойлаштирди: «Қилган амалларининг баъзисини тоттириш учун, одамлар қўллари касб қилган нарсалар туфайли қуруқликдаю денгизда фасод зоҳир бўлди. Шоядки улар қайтсалар».

23.03.2020 03:31

Мутлақ жанг чемпионати бўйича (UFC) россиялик чемпион Хабиб Нурмагомедовнинг дунёдаги коронавирус пандемияси шароитларида ўзининг Instagram да фотосуратига миллиондан ортиқ одам лайк босди. Шанба куни чоп этилган селфида спортчи қора рангли тиббий ниқобда муҳрланган.

08.09.2019 11:30

7 сентябрь куни Хабиб Нурмагомедов UFC 242 асосий жангида Дастин Порье билан учрашди. Букмекерлар маълумотларига кўра, россиялик қиморбозларнинг кўпчилиги мазкур жангда Бургутни қўллаб-қувватладилар. БК «Лига Ставок» хабар қилишича, ғолибликка ставкаларнинг 95,63%и Хабиб Нурмагомедовга тўғри келган. Ўйинчиларнинг фақат 4,37%и Дастин Порье ғалабасига пул тиккан. Хабибнинг ғалабасига энг йирик ставка 400 минг рублга тенг бўлди.

27.07.2019 00:30

25 июл куни Forbes журнали аралаш услуб (ММА) бўйича жангчи Ҳабиб Нурмагомедовни 40 ёшгача бўлган шоу-бизнес ва спортнинг россиялик энг муваффақиятли вакили деб топди, деб хабар беради Чемпионат.com. Рўйхатни тузишга икки омил таъсир кўрсатди: қатнашчилар даромади (2018 йил июнидан 2019 йил майгача) ва уларнинг машҳурлиги (ОАВда айтиб ўтилиш, қидирув дастурларида сўровлар ва ижтимоий тармоқлардаги обуначилар сони).

04.04.2019 11:18

Ирландиялик аралаш услубдаги жангчи (ММА) Конор Макгрегор доғистонлик жангчи Хабиб Нурмагомедовнинг рафиқаси ва барча муслималарни ҳақорат қилган твит жойлаштирганидан сўнг ижтимоий тармоқларда фойдаланувчиларнинг ғазабига учради.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase