Forbes маълумотларига кўра, 30 яшар UFC чемпионининг шу давр мобайнидаги даромади $ 11,5 млн ташкил қилди. ОАВ ва ижтимоий тармоқларда унинг исми мос равишда 75 минг ва 1,5 миллион марта айтилган.
Нурмагомедовнинг ишлаб топган пуллари Мутлақ жангчилар чемпионатидаги муваффақиятли чиқишларидан олинган даромад ва Ҳабиб томонидан ирландиялик жангчи Конон Макгрегор устидан ғалаба қозонилгач, машҳу брендлар билан тузган ҳомийлик шартларидан ташкил топган.
Ўтган йил охирида россиялик жангчи ёзган «#KhabibTime» автобиографияси бутун дунё бўйлаб катта тиражда тарқалиб кетди.
Ҳозирги кунда Хабиб Нурмагомедовнинг Instagram даги аккаунти 15,5 млн обуначига эга.
Ҳабиб Нурмагомедов Forbes рўйхатини бошқарди
25 июл куни Forbes журнали аралаш услуб (ММА) бўйича жангчи Ҳабиб Нурмагомедовни 40 ёшгача бўлган шоу-бизнес ва спортнинг россиялик энг муваффақиятли вакили деб топди, деб хабар беради Чемпионат.com. Рўйхатни тузишга икки омил таъсир кўрсатди: қатнашчилар даромади (2018 йил июнидан 2019 йил майгача) ва уларнинг машҳурлиги (ОАВда айтиб ўтилиш, қидирув дастурларида сўровлар ва ижтимоий тармоқлардаги обуначилар сони).
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|