close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
11.12.2020 13:25

Парвардигори олам Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “Сен: “Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлармиди?!” деб айт”. (Зумар сураси, 9) “Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларни ва илмга берилганларнинг даражаларини кўтарур. Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардордир” . (Мужодала сураси, 11) “Аллоҳдан бандалари ичидан фақат олимларигина қўрқарлар”. (Фотир сураси, 28)

06.12.2020 16:09

Франция мусулмонлар эътиқоди бўйича Кенгаш (CFCM) вакиллари шу ҳафта мамлакат имомларининг "республика қадриятлар устави"га содиқлигини тасдиқлаш учун президент Макрон билан учрашиши керак. Франция ҳукумати 9 мусулмон ташкилотини ифодаловчи Кенгашнинг диний арбоблар республика қадриятларига ишониш, "сиёсий Ислом" ни инкор этиш ва ташқи таъсирга йўл қўймаслик ҳақидаги матнни имзолашни талаб қилмоқда.

04.05.2020 02:24

Уламоларга эргашиш

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу

Сўнги вақтларда  уламоларимизга тош отиш, уларнинг амалларини танқид қилиш кўпайиб кетди. Эҳтимол уларнинг қандайдир камчиликлари бордир, лекин бу дегани уламоларимиз, имомларимизни бемалол тошдан ҳам оғир бўлган сўзлар билан ўққа тутиш мумкин дегани эмас... (Ўзларидан олим, уламо ясаб, ўртага чиқиб олиб ўзларининг ғараз манфаатлари учун жамоатга тафриқа солаётганлар уламолар эмаслар)

02.05.2020 01:15

Аввал ўтган уламолар ва улардан кейин келганлар аҳли хайр ва асардирлар. Аҳли фиқҳ ва назардирлар. Фақат гўзал зикр ила эсланурлар. Ким уларни ёмонлик ила эсласа йўлдан озган бўлибдир.

27.12.2019 17:17

Парвардигори олам Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “Сен: “Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлармиди?!” деб айт”. (Зумар сураси, 9)
“Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларни ва илмга берилганларнинг даражаларини кўтарур. Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардордир” . (Мужодала сураси, 11)
“Аллоҳдан бандалари ичидан фақат олимларигина қўрқарлар”. (Фотир сураси, 28)

18.12.2019 17:38

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўнг одамларни ҳаққа чақирадиган, билимсизларга таълим берадиган, адашганларни йўлга соладиган ва халқ орасида бидъатлар тарқалишининг олдини оладиган зотлар уламолардир. Аллоҳ таоло бундай дейди: “Ёки кечалари сажда қилган ва тик турган ҳолда ибодат қилувчи, охиратдан қўрқадиган ва Парвардигорининг раҳматидан умид қиладиган киши (билан бошқалар баробарми?!) Айтинг: “Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлурми?!” Дарҳақиқат, фақат ақл эгаларигина эслатма олурлар” (Зумар, 9).

22.10.2019 21:53

Охирги пайтларда аҳли илмларни обрўсизлантиришга ҳар тарафдан турли кўринишдаги уринишлар авж олди. Бу ҳолат бутун дунё бўйлаб кузатилмоқда. Бу ҳолат араб оламида ҳам бор. Афтидан, бу иш атайин, режали қилинаётир. Ахборот уруши ичида бундай режани амалга ошириш анча осон кечмоқда.

20.09.2019 03:30

«Жамият ул-уламо-и Ҳинд» ташкилоти – ҳинд уламолари жамияти қабул қилган расмий резолюцияга кўра, Кашмир мамлакатнинг «ажралмас қисми» ҳисобланади, шунингдек, ушбу минтақа аҳолисининг фаровонлиги Ҳиндистон билан интеграциядан иборат.

09.07.2019 09:52

Динингизни сотманг!

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият

Ҳозирги ҳаёт бизга ташлаётган энг хавфли нарсаларидан асосийсилардан бири эътиқодларимизда муросага бориш васвасаси ҳисобланади. Инсон унинг ҳаётида энг муҳим нарса борлиги ҳақида унутгандан сўнг бу муҳим нарсани қандайдир дунёвий неъматлар (мансаб, лавозим) учун (диний манфаат, позицияни) сотиш унинг учун осон бўлади. Бундай киши Аллоҳ олдида энг омадсиз киши бўлади.

16.04.2019 12:05

Тожикистон Ислом маркази уламолар Кенгаши мамлакатнинг ёш фуқароларини ҳарбий хизматдан бўйин товламасликка даъват қилди, давлат олдидаги ушбу бурчдан бўйин товлашни эса гуноҳ деб атади. Ислом марказининг сайтида эълон  қилинган баёнот республикада бошланган баҳорги чақирув кампанияси давомида қилинди, дея хабар беради «Азия-Плюс».

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase