Янгиликлар (5376)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Туркияда энг кўп муҳокама қилинган мавзу 6 ёшли қизни «Исмоилоға» сектасига алоқадор фонд асосчиси Юсуф Зиё Гумуселга мажбурлаб эрга бериш ҳақидаги хабар бўлди.
Марокашда 2000 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган даҳшатли зилзила қурбонлари учун уч кунлик мотам эълон қилинди, қутқарув гуруҳлари эса ер билан битта бўлган қишлоқлар вайроналари остида қолиб кетганлар орасида омон қолганларни қидиришни давом эттирмоқда.
Қозоғистон жанубидаги Туркистон шаҳрида жойлашган Аҳмад Яссавий мақбарасини портлатишга уриниш мамлакат Миллий хавфсизлик қўмитаси ходимлари томонидан тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда бугун, 8 сентябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси кенгаши йиғилишида қўмита раиси ўринбосари Руслан Сейсембаев маълум қилди.
Москвада метродаги йўловчи аёлдан ниқобини ечиб, "оддий кийим кийишни" талаб қилган эркаклар қўлга олинди
Исроил разведкаси Моссаднинг собиқ раҳбари мамлакат босиб олинган Ғарбий соҳилда фаластинликларга қарши апартеид тизимини жорий қилаётганини айтди.
Саудия Арабистонининг Эрондаги элчиси сешанба куни Теҳронга келди, унинг ҳамкасби ар-Риёдга келиб, етти йиллик танаффусдан кейин Кўрфаз рақиблари ўртасидаги алоқаларни тиклашди.
Россия ҳукумати чет элликларни урушга ёллаш орқали сайловлар олдидан сафарбарликнинг янги тўлқинидан қочишга ҳаракат қилмоқда, деб ёзади Британия Мудофаа вазирлиги кундалик шарҳида.
БМТ инсон ҳуқуқлари Кенгаши (ИҲК) жиноятчиларни жавобгарликка тортишга чақириб, Қуръонни таҳқирлаш ишларини қоралади. Тегишли резолюция чоршанба куни Женевада бўлиб ўтган ИҲК нинг 53-сессиясида Ислом ҳамкорлик ташкилоти ташаббуси билан ўтказилган шошилинч муҳокамадан сўнг қабул қилинди, деб хабар беради РИА Новости.
Бошқирдистон муфтийлиги ходимларига маош тўланмагани билан боғлиқ шов-шувли воқеа, далилларга кўра, диний ташкилот раҳбариятига қарши маъмурий иш қўзғатишга айланди, хабар қилади Пруфы.рф республика прокуратурасига ҳавола қилган ҳолда. Текширув натижаларига кўра, назорат органи нафақат иш ҳақининг кечикиши, балки меҳнат муносабатларини рўйхатдан ўтказишда ҳам бузилишлар фактини тасдиқлади.
«Украинанинг фашистлар режими ўз моҳиятини яна бир бор очиб берди», - бу сафар Кремл тарғиботи бу хабарни шундай тақдим этиши мумкин эди, аммо Украина президенти, этник яҳудий Владимир Зеленский Қрим татарлари вакили Рустем Умеровни Мудофаа вазири этиб тайинлаганидан кейин буни қилиш қийин бўлади.
2023 йилнинг 1 сентябрда Украинадаги барча болалар учун янги ўқув йили бошланди.
Рим Папаси Франциск душанба куни Швецияда Қуръон Мусҳафининг ёқиб юборилиши билан боғлиқ ҳаракатларни қоралади ва бундай ҳаракатларни сўз эркинлиги билан оқлаб бўлмаслигини таъкидлади, дея хабар қилади ғарб ОАВ.
Сурияга бостириб кириши билан Россия Асад режимини бутунлай қулашдан қутқарди, гарчи у бутун мамлакат устидан назоратни унга қайтариб берган бўлмасада. Сурия ҳудудининг қарийб ярми Туркия ёки АҚШ билан ўзаро алоқада бўлган мухолифат ҳукмронлиги остида қолди. Гарчи режим мамлакатнинг кўп қисмини Россия ва Эрон ёрдамида назорат қилса-да, буни аниқ ғалаба деб бўлмайди.