Арманистон ташқи ишлар вазирлиги Рубен Варданян билан консулнинг учрашиши масаласини ҳал қилмоқда, маҳкама «ўз фуқаросининг ҳуқуқларини ҳимоя қилади». Бу ҳақида ТАССга Еревандаги дипломатик манба хабар берди.
«Варданян билан консулнинг учрашиши масаласи Арманистон ташқи ишлар вазирлиги томонидан кўриб чиқилади, у Арманистон Республикаси фуқаросининг ҳуқуқларини ҳимоя қилади», деди агентлик суҳбатдоши.
Аввалроқ Озарбайжон Давлат чегара хизмати Варданян «Лочин» назорат пунктида Арманистон ҳудудига кирмоқчи бўлганида ҳибсга олингани ҳақида хабар берганди.
Рубен Варданян 2022 йил сентябрь ойида Россия фуқаролигидан воз кечишга қарор қилганини эълон қилди. У ноқонуний равишда Озарбайжоннинг Қорабоғ вилоятига кўчиб ўтди. 2022 йил декабр ойида Варданяннинг Россия фуқаролигидан воз кечиш тўғрисидаги аризаси қондирилди. Арманистон фуқаролиги мавжудлиги илгари хабар қилинмаган.
«Лочин» чегара постида Варданяннинг ҳибсга олиниши тасвирлари тарқалди.
27 сентябр куни Озарбайжон ҳудудига ноқонуний равишда келган ва «Тоғли Қорабоғ Республикаси Давлат вазири» лавозимини егаллаган Рубен Карленович Варданян (1968 йилда туғилган) «Лочин» чегара постида давлат чегара хизмати ҳарбий хизматчиларининг ҳушёрлиги натижасида ҳибсга олинган, деб хабар берди ДЧХ.
Давлат чегара хизматининг тезкор жавоб қайтариш ходимлари ҳамроҳлигида Варданян Бокуга олиб кетилди ва у ҳақида қарор қабул қилиш учун тегишли давлат органларига топширилди.
Рубен Варданяннинг рафиқаси Вероника Зонабенд Россия матбуотига миллиардер «Лочин» чегара пунктида ҳибсга олинганини айтди.
"Бугун эрталаб эрим, филантроп, тадбиркор Рубен Варданян ҳибсга олинди ва асирга олинди", деди Зонабенд.
haqqin.az манбалар «Лочин» постида Рубен Варданян ҳибсга олингани ҳақида маълумотни тасдиқлади.
Интерфакс-Озарбайжонга хабарига кўра, Варданяннинг рафиқаси тез орада расмий баёнот беради.
Рубен Варданян Қорабоғдан Арманистонга қочмоқчи бўлганида ҳибсга олинган. Бу ҳақида Озарбайжоннинг AzFront телеграм-канали «Лочин»даги манбаларига таяниб хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, Рубен Варданян - Қорабоғдаги ноқонуний сепаратистик ташкилотнинг собиқ давлат вазири. У «Тройка Диалог»нинг собиқ эгаларидан бири, Москва «Сколково» бошқарув мактабининг асосчиларидан бири ва унинг биринчи президенти сифатида танилган.
Варданян энг бой россияликлар рўйхатига 2011 йил 500 млн доллар билан кирган. 2017 йилда Forbes унинг бойлигини 950 млн долларга баҳолади ва у рўйхатда 99-ўринни эгаллади.
Абу Муслим тайёрлади