close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

АҚШ комиссияси Францияда абаянинг тақиқланишини қоралади

АҚШнинг халқаро диний эркинлик бўйича комиссияси (USCIRF) Франция расмийларининг мактабларда абая кийишни тақиқлаш тўғрисидаги қарорини қоралади. "Француз дунёвийлик қадриятларини тарғиб қилишга қаратилган бу нотўғри уриниш билан [мамлакат] ҳукумати диний эркинликка тажовуз қилмоқда", деди комиссия раиси Иброҳим Купер, деб хабар қилди Al Arabiya.

"Франция диний гуруҳларни, хусусан мусулмонларни қўрқитиш учун дунёвийлик тушунчасидан фойдаланишда давом этмоқда". "Ҳеч бир ҳукумат ўз кучидан маълум бир динни ўз аҳолисига юклаш учун фойдаланишга ҳақли эмас, одамларнинг диний эътиқодларини тинч йўл билан қўллаш чекланганда у қоралашга лойиқдир".
Эслатиб ўтамиз, 4 сентябр куни расмийлар томонидан ушбу турдаги кийимларга тақиқ қўйилганига қарамай, деярли 300 француз мактаб ўқувчилари абаяда ўқишга келишди. Уларнинг аксарияти мактаб маъмурияти билан тўқнашувдан сўнг кийим алмаштиришга рози бўлишди, аммо баъзи ўқувчилар норозилик сифатида уйларига кетишди. Бир нечта ташкилот ва шахслар тақиққа қарши даъво қўзғашди, аммо уларнинг барчаси рад этилди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase