Украинадаги уруш пайтида умумий ҳарбий йўқотишлар ярим миллионга яқин одамни ташкил қилади, деб хабар беради The New York Times газетаси АҚШ маъмуриятидаги номи ошкор қилинмаган манбаларга таяниб. Гап ҳалок бўлган ва яраланган Россия ва Украина ҳарбийлари ҳақида кетяпти, бунда фуқаролик қурбонлари ҳисобга олинмаган. Хусусан, Россия ҳарбийларининг йўқотишларини АҚШ маъмурияти тахминан 120 минг ўлик ва 170 мингга яқин ярадор деб баҳоланмоқда. Украина қуролли кучларида 70 минг киши ҳалок бўлган ва 120 минг киши яраланган. Шу билан бирга, нашр бу тасдиқланган маълумотлар эмас, балки тахминлар эканлиги таъкидланди.
Россия ва Украина ўзларининг йўқотишлари ҳақида деярли хабар бермасдан, душманнинг йўқотишлари бир неча баравар кўп эканлигини даъво қилмоқдалар.
NYT: Россия Федерацияси ва Украина армияларининг урушдаги йўқотишлари 500 минг кишига етди
Украинадаги уруш пайтида умумий ҳарбий йўқотишлар ярим миллионга яқин одамни ташкил қилади, деб хабар беради The New York Times газетаси АҚШ маъмуриятидаги номи ошкор қилинмаган манбаларга таяниб.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси