Умумий ҳисобда экспертлар 162 йўналишни таҳлил қилиб чиқдилар ҳамда дунёнинг сайёҳлар энг кўп ташриф буюрадиган шаҳарлар топ-10 ва ўтган йили туризмдан энг кўп пул ишла топган мегаполислар топ-10 эълон қилди, хабар беради vestifinance.ru.
Рейтингда биринчи ўринни Дубай шаҳри эгаллади. 2017 йил сайёҳлар бу ерда 29,7 млрд доллар сарфлаган. Ушбу амирликда сайёҳларнинг ўртача харажатлари кунига 537 долларни ташкил қилади.
Иккинчи ўринни Макка шаҳри эгаллади. Мусулмонларнинг муқаддас шаҳри санлаган Маккада 2017 йил 18,45 млрд доллар ёки кунига ўртача 135 доллар сарфланди.
Етакчи шаҳарлар учлигини Лондон якунлайди. Буюк Британия пойтахтида сайёҳлар 2017 йил 17,45 млрд доллар қолдирган ёки кунига 153 доллар сарфлаган.
Туризмдан олинадиган даромадлар ва тарифлар нуқтаи назаридан шаҳарлар топ-10 дан шунингдек, Сингапур, Бангкок, Нью-Йорк, Париж, Пальма-де-Майорка, Токио ва Пхукет ҳам ўрин олган.
Макка ва Дубай дунё шаҳарлари топ-ўнлигидан жой олди
Яқинда Mastercard халқаро тўлов тизими 2017 йил якунлари бўйича туризмдан олинадиган даромад ва ташрифлар нуқтаи назаридан дунёнинг энг яхши туристик йўналишларини баҳолаб берадиган Mastercard Global Destination Cities йиллик рейтингини эълон қилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси
- АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашида Ғазо бўйича резолюцияга вето қўйиши