close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Германия Саудия Арабистонига 295 миллион долларлик қурол-яроғ сотди

Ямандаги урушга «бевосита» жалб қилинган мамлакатларга қурол етказиб беришни тақиқлайдиган коалиция ҳукуматлари қоидаларини бузган ҳолда Германия Саудия Арабистонига 295 млн доллар миқдорида қурол-яроғ сотидишини тасдиқлади, хабар беради Daily Sabah.

Мамлакат иқтисодиёт вазирлигининг маълумотларига ҳавол қилган ҳолда, турк газетаси шуни ҳам хабар қилдики, Ямандаги низоларда Саудия Арабистони бошчилигидаги иттифоқнинг бир қисми сифатида иштирок этган қолган саккиз мамлакат олти ой ичида Германиядан 28 миллион долларлик қурол-яроғ олган.
14 мартдан 23 сентябргача ҳукумат иттифоқ аъзолари учун 87 та экспорт рухсатини тасдиқлаган деб ҳисобланади.
Таъкидланишича, экспорт яман урушига «бевосита» жалб қилинган мамлакатларга қурол сотмасликка келишиб олинганлигига қарамай тасдиқланган. Битим бир неча ой давом этган сиёсий тортишувлардан сўнг март ойида канцлер Ангела Меркелнинг консерватив блоки ва социал-демократлар ўртасида коалиция шакллантириш вақтида амалга оширилди. «Бевосита» сўзи остида қайси мамлакатлар кўзда тутилгана аниқ эмасди.
Эслатиб ўтамизки, Саудия Арабистони бошчилигидаги мамлакатлар коалициясининг Яманга бостириб кириши 2015 йил бошланган. БМТ нинг олий даражадаги вакили хабар беришича, тўқнашув натижасида ҳар ўн дақиқада камида битта бола ҳалок бўлмоқда.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase