Ҳаёт учун муҳим аҳамиятга эга бўлган бу операцияга қадар Ал-Саид донорнинг шахси ҳақида ҳеч қандай тасаввурга эга эмасди.
Уч йил давомида унинг қизи Вала отасининг соғлиғи фақат буйрак кўчириб ўтказиш бўйича операциягина унинг ҳаётини сақлаб қолиши мумкин даражада ёмонлашиб бораётганини кўзларида ғам-ғусса билан кузатарди.
Вала тобора кучли хавотирга туша бошлади, отасида гемодиализ бўлган ҳар сафар унинг қўрқуви янада ортарди. Ал-Саид оғриқдан азобланиб, кўз ёши тўкарди, Валанинг изтироблари ҳам бундан кам эмасди.
Ал-Саид касалхонага қатнаган пайтда Вала отасининг касаллик тарихини яширинча ўрганиб чиқди ва тўқмилар мослигини аниқлаш учун таҳлиллар топширди. Таҳлил натижалари тўқималар тўлиқ мос келишини кўрсатди ва оила шошилинч равишда Табук шаҳрига (Саудия Арабистони) жўнаб кетди.
Операциядан олдин Ал-Саидга унинг донори исмини ошкор қилмасликни сўрагани маълум қилинди. Отасининг ёнида турган қиз ҳамон жимлик сақларди.
Ал-Саид ўзига келгач, ёнидаги каравотга ётган қизини кўрди. Кўп ўтмай у ўз буйрагини инъом қилган сирли донор ўз қизидан бошқа ҳеч ким эмаслигини тушунди.
Вала отасига бу амали отасининг оиласи фаровон ҳаёт кечириши йўлида кўрган-кечирганлари ва берган қурбонлари олдида ҳеч нарсага арзимас эканлигини ишонтириб айтди.
Мусулмон қиз буйрагини ўлаётган отасига берди
Муҳаммад Исмоил Ашур Ал-Саид узоқ вақт мобайнида буйрак фаолиятидаги ўткир етишмовчиликдан азият чекиб келган. Кунлардан бир кун унга исмини ошкор қилишни истамаган донор буйрагидан фойдаланиш имкониятига эга бўлгани ҳақида хушхабар етказилди, хабар беради ummamag.kg.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси