close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қозоғистонда биринчи исломий ипотека тақдим этилди

"Al Hilal" исломий банки Қозоғистонда илк исломий ипотека тақдим этди, хабар беради muftyat.kz. Исломий молиялаштириш тамойиллари бўйича ташкил қилинган ушбу янги маҳсулотдан айни пайтда Алмати, Астана ва Чимкент шаҳарлари аҳолиси уй-жой харид қилиш учун ҳам, бошқа банкларда мавжуд бўлган ипотекаларни қайта молиялаштириш учун ҳам фойдаланиши мумкин.

Бунда янги маҳсулот турли динларга эътиқод қиладиган кишилар учун мўлжалланган.
Исломий ипотека муробаҳа воситалари ёрдамида тақдим этилади ва анъанавий ипотекадан фоиз ставкаси йўқлиги билан фарқланади, чунки бу шариат тамойиллари ва қонунлари билан тақиқланган.
Маҳсулот структураси қуйидаги кўринишга эга: банк уй-жойни харид қилади ва уни мижозга пулини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан устама нархда сотади, бунда устама нархи мижозга олдиндан маълум бўлади ва бутун молиялаштириш муддати давомида ўзгармайди. Маҳсулотнинг асосида шаффофлик ва йд ётади: мижоз уй-жойнинг якуний нархини дарҳол кўра олади.
«Исломий ипотекани йўлга қўйиш Қозоғистонда исломий банкингни ривожлантириш йўлида муҳим қадам ҳисобланади. Бу жисмоний шахслар учун мўлжалланган исломий молиялаштириш чакана маҳсулотларининг биринчисидир. Умид қиламизки, мижозлар бизнинг маҳсулотларимиз афзалликлари, ўзига хос ва фойдали шартларини муносиб баҳолайди" – дейди "Al Hilal" исломий банки бошқарув раисининг муовини Елтай Мухамеджанов.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase