«Мана бу #MeToo, кампаниясига олиб келган ғарб аёлларига нисбатан сон-саноқсиз жинсий ҳужумлар фожиаси, бу эса - муаммонинг ечими борасида Ислом таклифи», – деб ёзади Оятуллоҳ Хаменеи маърузалардан парчалар келтирилган видеороликка шарҳларда.
«Эҳтимол, сиз бундан бир неча ой аввал кўп сонли ғарб сиёсатчи-аёллари бирин-кетин жинсий зўравонлик ёки шилқимликларга дуч келганлигини маълум қилганини эшитган бўлсангиз керак, – дейди Оятуллоҳ видеороликда. – Ҳижобнинг жорий қилиниши билан Ислом аёлларни бундай вазиятга олиб келиши мумкин бўлган йўлларни ёпиб қўйди».
Оятуллоҳ Хаменеи Ғарб аёлларига мурожаат қилди
Эроннинг олий раҳбари Оятулло Али Хаменеи ушбу ҳаракат доирасида Ғарб мамлакатларида аёллар бошидан кечирган жинсий зўравонликлар ва шилқимликлар, харилик қилишлар ҳақида оммавий ҳикоя қила бошлаган #MeToo хештеги билан глобал ҳаракатининг бир йиллиги муносабати билан рўй бераётган воқеалар ҳақида ўз фикрини билдирди, деб хабар беради Radio Free Europe маълумотлари аcосида.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар