Янгиликлар (5379)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Кирғизистонда паспортга рўмолда расмга тушишга рухсат берилди. Бу ҳақида журналистларга ГП «Инфоком» диреткори муовини Кубанычбек Саданбеков хабар қилди. Унинг сўзларига қараганда, халқаро стандартлар бўйича рўмолда расмга тушиш рухсат этилади, асосийси юз ва пешона очиқ бўлиши керак.
Яқин вақтларда Саудия Арабистони ҳудудида Россия ҳарбий базаси пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақида Al Arabiya панараб телеканали хабар беради. Қайд этилишича, россиялик ҳарбийларни жойлаштириш АҚШ саудиялик мухолиф журналист Жамол Хашукджининг Истанбулда ўлдирилиши сабабли ваъда қилган санкциялари жорий қиладиган бўлса, Саудия Арабистони қироллигининг жавоб чораларидан бири бўлиши мумкин.
Хитой расмий шахслари Хитойнинг шимолий-шарқий қисмида, Шинжон минтақасида динни синицизация (синификация) қилиш сиёсати «этник бирдамлик ва диний уйғунлик» манфаатларида давом эттирилиши ҳақида маълум қилди. Хатой давлат ахборот агентлиги коммунистик партия департаментларидан бирининг раҳбари Ю Куан сўзларини келтириб ўтди, унга кўра партия дин масалалари устидан раҳбарлик қилиши лозим эканлиги тасдиқланди.
Amnesty International Халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти душанба куни АҚШ бошчилигидаги коалициянинг ўтган йили бунинг натижасида ИШИД Раккадан сиқиб чиқарилган жанг вақтида тинч аҳолининг ҳалок бўлганлини тан олиш ва бунда ўз ролини тергов қилишга қодир эмасликда айблади.
Бугун, 16 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Ислом олами уюшмаси бош котиби Муҳаммад бин Абдулкаримнинг таклифига биноан Уюшма Олий кенгаши 43-сессиясида иштирок этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетдилар.
"National Geographic Russia" журнали Ўзбекистонни дунёда гастрономик туризм учун энг яхши йўналиш деб тан олди. "Фергана" сайтининг ёзишича, овоз бериш 22 июндан 12 октябргача бўлиб ўтган. Марказий Осиёда жойлашган республика учун овозларнинг 34 фоизи, Италия учун - 21 фоиз, Озарбайжон учун -15 фоиз овоз берилган.
Россия Эроннинг АҚШ санкцияларини айланиб ўтиш механизмини яратишида иштирок этади ва бунда Москвани Европа Иттифоқи қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақида Mako.co.il Исроил ТИВ махфий ҳужжатига ҳавола қилган ҳолда хабер беради. Газетанинг маълумотларига кўра, Россия, Эрон ва Туркия етакчилари Теҳронда сентябрь ойида бўлиб ўтган уч томонлама саммитда ушбу механизмни маъқуллашган.
Саудия Арабистони Қўшма Штатлар томонидан ар-Риёдга нисбатан билдирган кескин сафсаталарга Саудия Арабистони ва АҚШ ўртасида ўзаро муносабатлар реал моделини яққол намойиш этувчи ақл бовар қилмайдиган жавоб қайтарди.
Татаристонда дам олиш кунларида болалар учун Ислом асослари курслари йўлга қўйилганлиги ҳақида маълум қилинди. Бепул машғулотлар 763 та масжидда бўлиб ўтади. Бутун республика бўйича бу масжидларга 20 минг киши, шу жумладан, 6 ёшдан 18 ёшгача бўлган 2 минг нафар бола ташриф буюради, хабар беради ТР ДУМ матбуот хизмати.
Рус православ черковининг Минскда бўлиб ўтган синод мажлиси якунлари бўйича Дунё патриархати билан алоқаларни узишга қарор қилинди. Бу ҳақида РИА Новости ташқи черков алоқалари бўлими бошлиғи митрополит Иларионга ҳавол қилган ҳолда хабер берди.
Hitjabi-Hijab style 3D camera бу – Google Play дан инновацион илова бўлиб, фойдаланувчига ҳижоб кийган ҳолда қандай кўринишга эга бўлишини кўрсатади, хабар беради ummamag.kg. Стартап-компания ушбу иловани ҳижобда қандай гўзал кўринишини дунёга намойиш истагида бўлган муслималар учун махсус ишлаб чиқди.
Ливиянинг собиқ етакчиси Муаммар Қаззофий мамлакатдан умумий ҳисобда 200 миллиард доллар олиб чиқиб кетган. Бу ҳақда Los Angeles Times газетаси хабар тарқатган. Газетанинг қайд этишича, бу миқдордаги пуллар Қаззофий ўғирлаган пулларга берилган баҳодан икки баравар ортиқ.
2014 йилдан буён қуролли тўқнашувлар давом этиб келаётган Яман аҳолисига очлик хавф солмоқда. Яманда тўрт йиллик уруш оқибати бўлган оғир гуманитар инқироз давом этмоқда. Тўқнашувнинг оқибатларини айниқса, болалар ўткир ҳис қилмоқда.
Яшаш шароитларининг жуда ёмонлиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари йўқлиги туфайли Яман аҳолиси айрим ўсимлик турларидан овқат ўрнида фойдаланишга мажбур бўлмоқда.