Телеканалнинг хабар беришича, Саудия Арабистонининг жавоб чоралари АҚШ иқтисодиётга «қақшатқич зарба беради». Бошқа чоралар орасида - Саудия Арабистони қироллигининг нефть нархининг баррелига 200 долларгача кўтарилиб кетишига олиб келиши мумкин бўлган белгиланган ҳажмда нефть қазиб чиқаришдан бош тортиши, Россия ва Хитой фойдасига америкадан қурол-яроғ сотиб олишнинг рад қилиниши, АҚШ учун террор таҳдидини сезиларли даражада ошириши мумкин бўлган террорчилар ҳақида ахборот алмашиниш бўйича алоқаларнинг тўхтатиб қўйилиши ва ҳ.к.ни келтириб ўтиш мумкин. Саудия Арабистони шимолий-ғарбий қисмидаги Табукда Россия ҳарбий базасини ташкил қилиш эса ҳақиқий «шов-шув» бўлиши қайд этилмоқда. Эслатиб ўтамиз, Жамол Хашукджи 2 октябрь куни йўқолиб қолган. Туркия ҳукумати у Саудиянинг бош консулхонаси ҳудудида ўлдирилган деб шубҳа билдирмоқда.
Al Arabiya: Россия Саудия Арабистонида ҳарбий база жойлаштириши мумкин
Яқин вақтларда Саудия Арабистони ҳудудида Россия ҳарбий базаси пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақида Al Arabiya панараб телеканали хабар беради. Қайд этилишича, россиялик ҳарбийларни жойлаштириш АҚШ саудиялик мухолиф журналист Жамол Хашукджининг Истанбулда ўлдирилиши сабабли ваъда қилган санкциялари жорий қиладиган бўлса, Саудия Арабистони қироллигининг жавоб чораларидан бири бўлиши мумкин.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар