Янгиликлар (5376)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Сурия инсон ҳуқуқлари тармоғи ташкилоти SNHR халқаро бедарак йўқолганлар куни муносабати билан ҳисобот эълон қилди. 2011 йилнинг март ойидан буён Сурияда 99479 киши бедарак йўқолган. Сурия инсон ҳуқуқлари тармоғи ташкилоти SNHR 30 август – Халқаро бедарак йўқолганлар куни муносабати билан шундай маълумотлар келтирди.
Ҳиндистон ҳарбийлари Хитой қуролли кучлари билан Ладах чегара минтақасида тўқнашув содир бўлгани ҳақида хабар бермоқда, дейди "РИА Новости". Ҳиндистон мудофаа вазирлиги қурбонлар ҳақида маълумот бермаган, воқеа ҳафта охирида содир бўлган.
Деҳли полицияси 53 киши, асосан мусулмонлар ўлдирилган февраль ойидаги тартибсизликларда "фаол қатнашчи" бўлган, дейилади Amnesty International India халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти жума куни қилган баёнотида.
SNHR ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти БМТга 2016 йил августидан 2020 йил августигача бўлган даврда Суриядаги жиноятлар бўйича маъруза жўнатди. Сурияда сўнгги 4 йил ичида 13728 нафар тинч аҳоли вакили Башар Асад тарафдорлари қурбони бўлди, 18600 дан ортиқ киши қамоққа олинди.
Хитойнинг "Sinovac Biotech" компанияси ноябрь-март ойлари оралиғида Индонезия ҳукуматига коронавирус вакцинасининг 40 миллионгача дозасини тақдим этишга ваъда берди.
Бир суткада АҚШда коронавирус ташхиси қўйилган 1228 киши вафот этди. Қўшма Штатларда янги коронавирус инфекцияси (COVID-19) туфайли ўлимларнинг кунлик ўсиши 1288 ни ташкил этди ва ўлимларнинг умумий сони 184927 га етди.
Қуръон ўқитувилари ва имомлар топиш бўйича дунёда биринчи онлайн-платформа мусулмонларга диний харакердаги зарур хизматлар топиш ва олишга ёрдам беради. www.imamconnect.com веб сайти дунёнинг турли мамлакатларидан имомлар, Қуръон ўқитувилари ва дин тарғиботилар маълумотлар тўпламини ўз ичига олади.
Ҳиндистоннинг Facebook бўлинмаси топ-менежери исломни ҳақоратлайдиган «пост» ўртоқлашганидан сўнг компаниянинг мусулмон ходимларидан узр сўради.
27 август куни Қозоғистон мусулмонлари диний бошкармаси (МДБ) матбуот хизмати 31 августдан бошлаб Қозоғистонда масжидлар фаолияти тикланиши ҳақида эълон қилди. «31 августдан бошлаб мамлакатда МДБ раҳбарлигида барча санитария талабларига риоя қилинган ҳолда бир қатор масжидлар индивидуал ибодатлар учун очилади», - дейилади хабарда.
Синдзо Абэ ҳукуматга 2012 йилдан бери раҳбарлик қилиб келарди. Япония ҳукуматини 2012 йилдан бери бошқариб келган Синдзо Абэ жума куни истеъфо ҳақида маълум қилди. Абэ 8 июнь куни Токиода ташкил этган матбуот анжуманида саломатлигининг ёмонлашгани ҳақида маълум қилди.
Хитойда туркий тилида сўзлашувчи мусулмонларни қамоққа олиш учун юзлаб қамоқхона ва концлагерлар қурилиши давом этмоқда ва Коммунистик ҳокимият "сиёсий қайта тарбиялаш" лозим бўлган маҳбуслар сонини оширмоқда. 2017 йилдан бошлаб Хитой ўн минглаб одамларни сиғдира оладиган энг юқори хавфсизлик чораларига эга бўлган қаттиқ режимдаги 260 та лагерини қурди, дея хабар бермоқда New York Post.
Ёш мусулмон қизлар яна бир бор исботламоқдаки, уларнинг бошига ўрайдиган рўмоллари нафақат ўқишда муваффақиятга эришишга халал бермайди, балки билим олиш борасида юқори чўққиларга чиқишш учун стимул ҳам ҳисобланади.
2020 йил 1 ноябрдан бошлаб Саудия Арабистони Қироллигида (САҚ) 2020 в Королевстве Саудовская Аравия (КСА) қизил гўшт ва парранда гўштини экспорт қилиш учун ҳалол сертификатлаш талаблари ўзгаради. Бу ҳақида Госпродпотребслужба маълум қилди.