Янгиликлар (5377)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Франциядаги учта мусулмон ташкилоти аввалроқ мамлакат президенти Эммануэл Макрон ултиматив шаклда қабул қилишни талаб қилган «республика қадриятлари хартияси»ни рад қилди. Мамлакат мусулмон ташкилотларини бирлаштирувчи мусулмонлар дини бўйича Франция Кенгаши Исломнинг республика тамойилларига мослигини тасдиқлашни талаб қилди ва кенгаш хартияга рози бўлди.
АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп лавозимини тарк этишидан бир ҳафта олдин Оқ уйда ўтказилган махсус маросим вақтида Марокашнинг олий мукофоти билан тақдирланди, хабар қилади АҚШ маъмуриятида юқори лавозимда ишлайдиган манбаси. Манбанинг маълум килишича, Трампга мукофот Рабатнинг Исроил билан алоқаларни нормаллаштириш ҳақида битим тузишдаги ролини эътироф этиш учун берилди.
АҚШнинг янги сайланган президенти Джо Байденнинг илк қарорларидан бири бўлган Дональд Трампнинг мусулмон давлатларидан иммиграция борасидаги баҳсли тақиқини бекор қилган қарор диний озчилик томонидан миннатдорлик билан қабул қилинди.
АҚШ ҳукумати Шинжон-Уйғур автоном районида уйғурларга нисбатан Хитой ҳаракатларини геноцид ва инсониятга қарши жиноят сифатида кўриб чиқмоқда. Бу ҳақида АҚШ давлат котиби Майкл Помпео маълум қилди. унинг сўзларига кўра, мамлакат ҳукумати камида 2017 йилнинг март ойидан бошлаб Шинжондаги уйғурлар ва бошқа этник ва диний озчиликлар вакилларига нисбатан инсониятга қарши жиноятлар содир этган.
Сўнгги йилларда Астрахан областида 50 дан ортиқ масжид тикланди ва қурилди. Бу ҳақида минтақа раҳбари Игор Бабушкин Мусулмонлар марказий маънавий бошқаруви раиси, Россия Олий муфтийси Талғат Тожуддин билан учрашув чоғида эслатиб ўтди.
Қозоғистонда ҳозирги пайтда атиги иккита исломи банк - Al Hilal ва Заман-Банк фаолият юритади. 2020 йил ноябрининг охирида уларнинг умумий активлари 81,9 мрд тенгени ташкил қилган ва ўтган йилнинг худди шу даври билан таққослаганда 45,5%га ўсган.
АҚШдаги энг йирик Ислом инсон ҳуқуқлари ташкилоти мамлакат Президентининг инаугурацияси куни мусулмонлардан Капитолий ва унинг атрофидаги бинолар билан яқинлашмасликни сўрайди. Америка-Ислом алоқалари бўйича Кенгаш (CAIR) шу куни диндошларни ўнг-радикаллар зўравонлик ҳаракатлари ҳақида огоҳлантирмоқда.
16 январь куни Туркияда машҳур жамоат арбоби ва мусулмон аёллар ҳуқуқлари ҳимоячиси Зекийе Йағмурчу вафот этди. 1997 йил Туркияда рўй берган ҳарбий тўнтаришдан сўнг ўша пайтлар педагог бўлиб ишлаган Зекийе, Туркиядаги бошқа кўплаб аёллар каби, ҳижобда юрганлиги сабабли ишдан бўшатиб юборилди ва у келгуси фаолиятини Туркияда мусулмон аёлларнинг ҳуқуқлари учун курашга бағишлади. Орадан 14 йил ўтгач, унга ўз ишига қайтишга рухсат этилди.
Франция мусулмонлар Кенгаши раҳбарияти диний ташкилотдан аввалроқ мамлакат президенти Макрон ультиматум шаклида талаб этган қабул қилинган Республика қадриятлари хартиясини тан олишга рози бўлди. Кенгаш хабарида айтилишича, улар «мусулмонлар эътиқодининг республика тамойилларига мослиги тўғрисида» келишувга эришдилар.
Ҳинд зиёратчилари мунтазам равишда миллионлаб одамларни жалб қиладиган диний фестивал - Кумбха Мела (кўзалар ярамаркаси) бошланиши арафасида, COVID-19 пандемиясига эътибор бермасдан, Ҳиндистон шимолида Ганг дарёси бўйида тўпланмоқчи.
2020 йилда Ироқ аҳолиси 40,1 миллион кишни ташкил қилди, бу ўтган йилдаги 39,3 миллиондан кўп, хабар қилади оилани режалаштириш вазирлиги. Вазирлик вакили Абдул-Захр ал-Хиндавийнинг сўзларига кўра, эркаклар аҳолининг 50,5%ини ташкил қилади.
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров “Ичкерия эртаги”га ишонган ва Европага йўл олган республика аҳолисига ватнига қайтишни таклиф қилди. Чеченистон раҳбарининг баёноти РФ Давлат Думаси депутати Адам Делимханов ва Чеченистон парламенти раиси Магомед Даудов, шунингдек, ҳуқуқ-тартибот органлари раҳбарлари иштирокидаги йиғилишда янгради.
У жинсий зўравонлик, одам ўғирлаш ва бошқа шахсларнинг эркинлигини чеклаш, хусусий маълумотларни ноқонуний тўплаш, солиқ қонунчилиги ва аксилтеррор қонунчилигини бузиш, шунингдек айғоқчиликда айбланди.