Янгиликлар (5379)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Россия Болтиқбўйи давлатлари, Польша, Финляндия ва Ўзбекистонга ҳужум қилмоқчи. Бу ҳақида Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилди.
Яир Лапид исроиллик мухолиф қонунчиларни, жумладан, Исроилнинг амалдаги ҳарбий кенгаши аъзоси, собиқ мудофаа вазири Бенни Ганц ҳукмрон коалицияни тарк этишга чақирди.
Исроилнинг Ғазо секторига 7 октябрдан бери давом этаётган ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 20 мингдан ошди, деб хабар беради «Анадолу» агентлиги.
Исроил 89 кун ичида Ғазо секторига 45 мингдан ортиқ, оғирлиги 65 минг тоннадан ортиқ бомба ташлади, деб хабар бермоқда Ғазо сектори матбуот хизмати.
Урушнинг кенгроқ минтақавий можарога айланишининг олдини олиш лозим. АҚШ давлат котибининг Исроилга ташрифидан мақсад ҳам мана шу. Ғазо секторини урушдан кейинги бошқарув масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Америка Қўшма Штатлари Жанубий Африканинг Исроилни геноцидда айблаб, Халқаро судга киритган даъво аризаси жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини Фаластин-Исроил можаросини ҳал қилишдан чалғитмоқда, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен кеча, 9 январь куни Тель-Авивдаги матбуот анжуманида маълум қилди.
Турк нашрлари мамлакатда Моссад назорати остида ишлайдиган жосуслик тармоғининг фош қилингани ҳақида хабар беришди, деб ёзади The Jerusalem Post. Уларнинг сўзларига кўра, Истанбул прокуратураси 46 гумонланувчилар учун ҳибсга олиш учун order берган, улардан 33 нафари аллақачон ҳибсга олинган. Операция республиканинг саккизта вилоятида ўтказилди.
Мамлакатни тарк этган, хатосини англаб, тавба ҳисси билан қайтган одамларни ҳайдаб бўлмайди, деди Патриарх Кирилл Россия ҳукумати сиёсатидан норозиликни гуноҳга тенглаштирган ҳолда.
Рим папаси "икки давлат ечими ва Қуддусга халқаро махсус мақом кафолатланиши"ни қўллаб-қувватлашини яна бир бор таъкидлади.
Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳужумларида Хон Юнисда камида 32 киши, Рафаҳда эса беш киши ҳалок бўлди.
Исроил Ғазо секторида ёппасига геноцидларини давом эттирмоқда. Ҳалок бўлган фаластинлик тинч аҳоли сони 22 мингдан ошади, уларнинг 2/3 қисми аёллар ва болалардир. Шу билан бирга, 2,4 млн киши сув, озиқ-овқат, ёқилғи ва дори-дармонларнинг кескин танқислигини бошдан кечирмоқда. БМТ ҳисоб-китобларига кўра, анклавнинг 1,9 млн аҳолиси кўчиб кетган.
Ҳизбуллоҳ етакчиси Хасан Насруллоҳнинг айтишича, агар Исроил Ливан билан уруш бошлашга қарор қилса, бу "жуда қимматга тушади".
Афтидан, Исроил элчихоналари ташқи ишлар вазирлигидан хорижий дипломатлар ва сиёсатчиларга Халқаро судда ЖАРнинг Исроилга қарши даъвоси бўйича "тўғри" позицияни эгаллашлари учун босим ўтказиш бўйича кўрсатма олган, деб хабар бермоқда Axios портали тегишли телеграммага таяниб.