Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, деярли 100 кун ичида Ғазо секторида 10000 дан ортиқ болалар Исроил ҳаво ҳужумлари ва ер усти операциялари оқибатида ҳалок бўлди. «Болаларни асранг» (Save the Children) ташкилотига кўра, минглаб болалар бедарак йўқолган ва эҳтимол вайроналар остида кўмилган. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотлари шуни кўрсатадики, Ғазо секторида 7 октябрдан бери 1,1 миллиондандан ортиқ боладан 11 мингаси ҳалок бўлган.
«Зўравонликни бошдан кечирган Ғазодаги болалар беҳисоб даҳшатларга, жумладан, ҳаётни ўзгартирувчи жароҳатлар, куйишлар, касалликлар, етарли тиббий ёрдамнинг йўқлиги ва ота-оналари ва яқинларини йўқотиш қайғусига дуч келишмоқда. Улар зўравонликдан қочишга мажбур бўлишди, кўпинча қайта-қайта, хавфсиз бошпанасиз, фақат ноаниқ келажак даҳшатига дуч келишди», - дейди Save the Children ташкилоти вакиллари.
Ғазо секторидаги 1000 га яқин болалар бир ёки иккала оёғидан айрилган, кўплари анестизиясиз ампутация қилинган ва умрбод тиббий ёрдамга муҳтож бўлади. Ушбу фожиали вазият тиббиёт ҳамжамиятининг узоқ муддатли эътибор ва ғамхўрлигини талаб қиладиган жиддий муаммоларни келтириб чиқаради. Ҳуқуқ ҳимоячилари гуруҳи Исроил томонидан блокада қилинган Ғазо анклавида содир этилган кўплаб қонунбузарликларнинг айримларини, жумладан 370 мактабнинг вайрон бўлгани ёки зарар кўргани, 94 касалхона ва тиббиёт муассасаларига ҳужумлар ва Ғазодаги барча болаларнинг етарли даражада гуманитар ёрдам олиш имкониятидан маҳрум бўлганини таъкидлади.
Save the Children ташкилотининг босиб олинган Фаластин ҳудудидаги директори Джейсон Ли шундай дейди: «Тўхтовсиз отишмалар оқибатида ҳар куни ўртача юзта бола ҳалок бўлади. Болаларни ўлдиришни ҳеч қачон оқлаб бўлмайди. Ғазо секторидаги вазият даҳшатли ва умумий инсониятимизга тузатиб бўлмайдиган зарар етказмоқда. <…> Деярли 100 кун давомида болалар ҳеч қандай иштирок этмаган можаронинг бадалини тўлашмоқда. Улар қўрқиб кетишган, жароҳат олишган, майиб қолишган, уйларини ташлаб кетишган. Исроилнинг бомбардимонлари ва қуруқликдаги операциялари натижасида Ғазодаги болаларнинг бир фоизи аллақачон ҳалок бўлган. Бошқалар эса очлик ва касалликдан ўлиш хавфига учраб, очарчилик хавфи тобора яқинлашиб бормоқда. Омон қолган болалар учун руҳий жароҳатлар, шунингдек инфратузилманинг, жумладан, уйлар, мактаблар ва шифохоналарнинг бутунлай вайрон бўлиши уларнинг келажагини бутунлай йўқ қилди.
Ғазо: 100 кун ичида 10 минг бола ҳалок бўлди
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, деярли 100 кун ичида Ғазо секторида 10000 дан ортиқ болалар Исроил ҳаво ҳужумлари ва ер усти операциялари оқибатида ҳалок бўлди. «Болаларни асранг» (Save the Children) ташкилотига кўра, минглаб болалар бедарак йўқолган ва эҳтимол вайроналар остида кўмилган. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотлари шуни кўрсатадики, Ғазо секторида 7 октябрдан бери 1,1 миллиондандан ортиқ боладан 11 мингаси ҳалок бўлган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси