Янгиликлар (5377)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Ҳиндистонда коронавирус билан касалланганларнинг кунлик кўпайиши кетма-кет тўртинчи кун учун рекорд ўрнатмоқда: охирги кун давомида мамлакатда 349,6 мингта янги ҳолат аниқланган. Бу ҳақда Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
2021 йилнинг 27 апрел – 1 май кунлари ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси директори Маттео Мекаччи бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюради.
АҚШнинг Афғонистондаги бош қўмондонига кўра, Америка қўшинлари мамлакатни аллақачон тарк эта бошлаган. Генерал Остин Скотт Миллер дейдики, жараён рисоладагидек кечади.
АҚШ давлат департаменти элчихоналарга Америка байроғи билан бирга ЛГБТ байроқларини илишга рухсат берди. Бу ҳақида The New York Times АҚШ давлат котиби Энтони Блинкеннинг махфий телегрммасига таяниб хабар қилади.
Чеченистонда Рамазон ойи давомида бомдод намозини масжидда жамоат билан ўқиган болаларга совғалар улашилади, дея хабар бермоқда IslamNews.
Туркия унинг бу баёнотини буткул инкор қилишини билдирди. АҚШ президенти Жо Байден XX аср бошларида Усмонийлар империясида содир бўлган воқеаларни «арманлар геноциди» деб атади. Байдендан аввалги АҚШ раҳбарлари бу терминни ишлатишдан қочишганди.
АҚШнинг халқаро диний эркинлик бўйича комиссияси Ўзбекистонни “махсус кузатув остидаги давлатлар” рўйхатига қайта киритишни тавсия этди. Бу ҳақда Халқаро диний эркинлик масалалари бўйича АҚШ комиссиясининг (USCIRF) дунё миқёсидаги диний эркинлик таҳлилига доир навбатдаги йиллик ҳисоботида сўз боради.
Куба президенти Мигел Диас-Канел жанговар жароҳатлари натижасида вафот этган Чад президенти Идрис Деби Итнонинг бевақт ўлими муносабати билан мамлакатда мотам эълон қилди.
Тожикистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси (ДМХҚ) ходимлари пойтахтнинг Шомансур тумани масжиди имом-хатиби, мамлакатда тақиқланган «Салафия» ҳаракатига алоқадорликда гумон қилинган Абдулхақ Обидовни қўлга олди. Бу ҳақида «Ховар» республика ДМХҚ жамоатчилик билан алоқалар бўлимига таяниб хабар қилади.
Саудия Арабистони ва Эроннинг юқори лавозимли расмийлари беш йил аввал узилган дипломатик алоқаларни тиклаш учун тўғридан-тўғри музокаралар олиб бормоқда, деб ёзади Financial Times газетаси ўз манбаларига таяниб.
Россия компаниялари Ўзбекистонда автомобиллар йиғиш йўлга қўйиш масаласини ўрганмоқда.
Россия-Тожикистон машғулотлари мамлакат жанубидаги учта ҳарбий базада 50 минг аскар билан бошланди.
Туркия май ойи бошида Мисрга ташқи ишлар вазири муовини бошчилигидаги делегацияни юборади, чунки узоқ давом этган Анқара душманлик йилларидан кейин Қоҳира билан совуқлашган алоқаларни тиклаш ҳаракатларини кучайтирмоқда, деди ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушоғлу 15 апрел куни.