Янгиликлар (5382)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Саудия Арабистони бошчилигидаги хусийларга қарши коалиция чоршанба куни Ямандаги кўшинлари Хади ҳукуматини қўллаб-қувватлаш стратегиясига мувофиқ қайта жойлаштирилиши, амма олиб чиқилмаслигини маълум қилди.
«Толибон» ҳаракатининг расмий вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид ИШИД террорчилик гуруҳи аъзоларига мурожаат қилди. Бу ҳақда «Bugun.uz»нинг Афғонистондаги мухбири хабар берди.
Афғонистон шимолида 29 ёшли фуқаролик фаоли ва иқтисодиёт ўқитувчиси Фрозан Сафи отиб ўлдирилган. Кузатувчиларнинг қайд этишича, бу қарийб уч ой муқаддам Афғонистонда «Толибон» ҳаракати вакиллари ҳокимиятга келганидан бери аёл ҳуқуқ ҳимоячисининг илк шов-шувли ўлимидир.
Қуролланган гуруҳлар ҳаракати ва терроризмнинг намоён бўлиши шароитларида Нигерияда камида 11 млн киши фавқулодда инсонпарварлик ёрдамига муҳтож. Бу ҳақда БМТнинг Нигериядаги гуманитар координатори Эдвард Каллон Абужадаги Миллий хавфсизлик конференциясида маълум қилди.
Фаластин вақфлар ва дин ишлари вазирлиги Исроилнинг Ғарбий соҳилда ишғол қилинган Дума шаҳрида масжидни бузганини қоралаб, буни "мусулмонларнинг муқаддас ва диний жойларига яққол ҳужум" деб атади.
Marvel компаниясининг юқори бюджетли янги “Абадийлар” филми ЛГБТ қаҳрамонларини акс эттиргани учун Яқин Шарқнинг айрим мамлакатларида намойиш этилиши тақиқланган. Баҳрайн, Қатар, Қувайт, Уммон ва Саудия Арабистони фильмни кинотеатрларда намойиш этишга рухсат бермади.
Кениянинг Ламу шаҳрида Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллудига бағишланган Мавлид-Ан-Набий фестивали ўтказилмоқда.
Қозоғистон Республикаси мусулмонлар диний идораси раиси, бош муфтий Наурызбай кажы Таганулы Мавлид-ан-Наби байрамига аталган тадбирда иштирок этди. Тадбир Алмати Марказий масжиди томонидан ташкил қилинди, унда зиёлилар, оқсоқоллар ва дин пешволари, шунингдек, масжид жамоатлари ва шаҳар аҳолиси вакиллари иштирок этдилар.
АҚШ нинг Пенсильвания штати Делавер округида Satanic Delco гуруҳи сатанистлари маҳаллий мактаблар дресс-коди иблис рамзлари ман бекор қилинишига эришди, деб ёзади ABC6.
Канада Ислом фонди Эдмонтон Ислом марказига (ал-Рашид масжиди) исломофобия қурбонларини қўллаб-қувватлаш учун 100 минг доллар грант тақдим этди. Фонд гранти Канадада мусулмонларга қарши кўплаб исломофобик нафрат ҳужумлари бўлган йилдан кейин тақдим этилди.
Бирлашган Араблар Амирлиги аёллар учун шахсий хавфсизликни таъминлаi борасида дунёда етакчи мамлакатга айланди. Джорджтаун университети тадқиқотида айтилишиа, БАА аёллари дунёнинг исталган мамлакатидан кўра ўзини хавфсиз ҳис қилар экан.
Ер ости бойликлари жиҳатидан Африканинг энг муҳим ўлкаларидан бири бўлган Суданнинг 2011 йили жануб ва шимол дея иккига бўлинишига сабаб бўлган хаос режаси янги тўнтариш билан давом этмоқда.
Эрон томонидан қўллаб-қувватланаётган «Ансаруллоҳ» ҳаракати исёнчилари (хусийлар) Яманнинг Мариб вилоятидаги аҳоли пунктларидан бирига қарата 2 та баллистик ракета учиришди.