Мариб вилояти жанубидаги Ал-Амуд шаҳарчсида 29 киши, жумладан, аёллар ва болалар ҳалок бўлди ёки касалхонага жойлаштирилди, деб ёзди Twitter да Яман ахборот вазири Муаммар ал-Ирйаний.
Ал- Ирйанийнинг таъкидлашича, исёнчилар Эронда ишлаб чиқарилган ракеталардан фойдаланган.
Маҳкама раҳбарининг хабар беришича, ракеталар ички кўчирилган шахслар ғуж яшайдиган ал-Амуддаги масжид ва мадраса яқинида портлади.
Худди шу ҳудудни хусийлар 21 октябрда ҳам ўққа тутган эди, ўшанда 13 киши ҳалок бўлган.
Ўтган йилнинг феврал ойидан бошлаб хусийлар нефт ва газ конларига бой бўлган ҳамда Яман мудофаа вазирлигининг штаби жойлашган Мариб вилоятига ҳужумлар уюштирмоқда.
Хусийлар Мариб вилоятига қарата 2 та баллистик ракета учиришди
Эрон томонидан қўллаб-қувватланаётган «Ансаруллоҳ» ҳаракати исёнчилари (хусийлар) Яманнинг Мариб вилоятидаги аҳоли пунктларидан бирига қарата 2 та баллистик ракета учиришди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Малайзияда Starbucks катта зарар кўрмоқда
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш