Каллоннинг эслатиб ўтишича, Нигерия терроризм таҳдиди даражаси бўйича дунёда Афғонистон ва Ироқдан кейин учинчи ўринда туради.
«Нигериянинг турли минтақалари хавфсизликка бўлган таҳдидга дуч келяпти. Бу чорвадорлар қабилаларининг фермерларга қарши курашида, «Боко Харам» жангариларининг ҳаракатларида, Нигер дарёси дельтаси ҳудудидаги террористлар ҳаракатларида намоён бўлади. Африкадаги ушбу мамлакатнинг юз минглаб аҳолиси мажбурий кўчкиндиларга айланган», - деди БМТ координатори.
У аср бошидан буён Нигерияда 20 мингдан ортиқ тинч аҳоли «Боко Харам» террорчиларининг қурбонига айланганини эслатди.
Нигерияда 11 млн киши ёрдамга муҳтож
Қуролланган гуруҳлар ҳаракати ва терроризмнинг намоён бўлиши шароитларида Нигерияда камида 11 млн киши фавқулодда инсонпарварлик ёрдамига муҳтож. Бу ҳақда БМТнинг Нигериядаги гуманитар координатори Эдвард Каллон Абужадаги Миллий хавфсизлик конференциясида маълум қилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси