Байрамга 6000 нафар меҳмон ташриф буюриши кутилмоқда. Мавлид Шарқий Африка қирғоқ ҳудудларида энг қадимги масжидлардан бири, Ар-Риёд масжидида бўлиб ўтади. Унда Марокаш, Комор ороллари, Танзания ва Угандадан фахрий меҳмонлар иштирок этиши хабар қилинмоқда.
Илгари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллудларига бағишланган тадбирда 20000 дан 30000 гача меҳмонлар иштирок этган. Бу йил COVID-19 билан боғлиқ вазият туфайли ташриф буюрувчилар сони чекланган.
Фестивал давомида Ламу аҳолиси ва меҳмонлари бепул тиббий лагерлардан фойдаланишлари мумкин. Бепул хизматлар саратон касаллиги бўйича кўрик, катарактани олиб ташлаш операцияси ва қон босими текширишни ўз ичига олади.
Мавлид-Ан-Набий фестивалининг авж нуқтаси 4-ноябр, пайшанба куни бўлиб ўтди. Байрам танловлар, футбол ва сузиш бўйича мусобақалар, ислом хаттотлик кўргазмаси ва парадни ўз ичига олди.
Африкада Мавлид-ан-Набий кенг миқёсда нишонланади
Кениянинг Ламу шаҳрида Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллудига бағишланган Мавлид-Ан-Набий фестивали ўтказилмоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси