close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

«Толибон» ҳаракати ИШИДга мурожаат қилди

«Толибон» ҳаракатининг расмий вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид ИШИД террорчилик гуруҳи аъзоларига мурожаат қилди. Бу ҳақда «Bugun.uz»нинг Афғонистондаги мухбири хабар берди.

Маълум қилинишича, мурожаатда ҳаракат вакили Афғонистондаги уруш ҳозирча маъносиз эканини айтган ва буни Афғонистонда ишғол тугагани, ислом бошқаруви ўрнатилгани билан изоҳлаган.
Таъкидланишича, «Толибон» Афғонистонни эгаллаб олганидан сўнг ИШИДнинг 33 нафар «муҳим» аъзоси мамлакатнинг турли ҳудудларида йўқ қилинган. «Толибон» разведкаси матбуот котиби Ҳалил Ҳамроз 10 ноябрь куни Забиҳуллоҳ Мужоҳид билан бўлиб ўтган қўшма йиғилишда бу ҳақда маълумот берган.
Унинг сўзларига кўра, «Толибон» кучлари операция давомида ИШИДнинг 21 та асосий базасини йўқ қилган ва гуруҳнинг 600 дан ортиқ аъзосини қўлга олган. Ҳалил Ҳамроз ҳибсга олинганлар орасида ИШИДнинг асосий фаоллари, жумладан, тарғиботчилар, донорлар ва оператив ходимлар ҳам борлигини қайд этган. Ҳаракат ИШИДга қарши операцияни мамлакатнинг турли ҳудудларида, жумладан, Кобул, Нангарҳор, Парвон, Балх ва Ҳирот вилоятларида олиб борган.
«Толибон» разведкаси вакили, шунингдек, ИШИД аъзоларининг аксарияти собиқ ҳукумат томонидан маҳбус сифатида ушланиб, ҳаракатга қарши ўқитилаётганини айтган. Уларнинг сони 1800 га яқинлашгани маълум қилинган.
Забиҳуллоҳ Мужоҳид террорчилик ташкилотига «ИШИД Афғонистонда бегона ҳодиса эмас»лигини айтиб, Афғонистон ичида фаолият юритаётган ушбу гуруҳ аъзолари мамлакат фуқаролари эканини таъкидлаган.
Унинг қўшимча қилишича, ИШИДнинг Афғонистондаги фаолияти «Толибон» назорати остида ва ҳаракат ИШИДнинг Афғонистон орқали дунёга таҳдид солишига йўл қўймайди. «Толибон» вакили «Афғонистондаги ИШИД аъзолари сони унчалик кўп эмаслиги ва шунинг учун таҳдид ҳисобланмаслигини айтган. Бошқа томондан у «Толибон» Афғонистонда ИШИДни бостиришга жиддий ёндашаётганини қўшимча қилган.
Аввалроқ ИШИД «Толибон» ҳаракатининг юқори мартабали қўмондонларидан бирини ўлдиргани ва АҚШ томонидан ўқитилган афғон разведка ходимлари ИШИДга қўшилаётгани маълум қилинган.
Бу ҳақда bugun.uz сайти хабар тарқатди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase