Бош муфтий Наурызбай кажы Таганулы тўпланганларни муҳим кун билан табриклади ва мавлиднинг аҳамиятини таъкидлади. «Мусулмонлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд ойини орзиқиб кутадилар, Аллоҳга ҳамд айтадилар ва диний йиғилишларда салавот ўқийдилар. Бу хайрли анъана юртимизда бир неча йиллардан буён давом этиб келмоқда», - деди бош муфтий.
Сўнгра шоир, бастакор Жакен Омаров Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаёти ҳақида қозоқ тилида асар ижро қилди.
Габит Мусрепов номидаги Қозоғистон далат болалар ва ўсмирлар театри артистлари «Кемедегі иман» ва «Ең үлкен күрес – өзіңмен күрес» спектаклларини қўйдилар. Бу саҳналарда Аллоҳга ишонч, содиқ дўст танлаш, фарзанд тарбиясида ота-онанинг ўрни каби жамиятдаги тарбиянинг асосий манбалари тасвирланган.
Тадбир якунида маънавият оқшоми чипталаридан тушган маблағ кўп болали оналарга топширилди.
Қозоғистонда Мавлид-ан-Набий бўлиб ўтди
Қозоғистон Республикаси мусулмонлар диний идораси раиси, бош муфтий Наурызбай кажы Таганулы Мавлид-ан-Наби байрамига аталган тадбирда иштирок этди. Тадбир Алмати Марказий масжиди томонидан ташкил қилинди, унда зиёлилар, оқсоқоллар ва дин пешволари, шунингдек, масжид жамоатлари ва шаҳар аҳолиси вакиллари иштирок этдилар.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди