Янгиликлар (5382)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг қизи Хадича – Грозний мактабгача таълим департаменти бошлиғи – «Чеченистон Республикаси одидаги хизматлари учун» медали билан тақдирланди.
Миср Вақф ишлари бўйича вазири Муҳаммад Мухтор Гомаа 1 декабр куни Қуръон маъноларини кенг тарқалган нотўғри талқин ва нотўғри таржимага қарши туриш мақсадида яҳудий тилига таржима қилиш бошланганини эълон қилди. Унинг айтишича, Қуръон маъноларига мос келадиган аниқ таржималарга исми ошкор қилинмаган академик профессорлар ва ихтисослашган таржимонлар жалб қилинади.
Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хаменеий сўнгги йилларда туғилиш устидан назоратга ўзининг кучли қаршилигини очиқ эълон қилди. У давлат тиббиёт ва ўқув марказларида, айниқса мамлакатнинг қашшоқ вилоятларида контрацептивларни тарқатишни чеклаш ҳақида кўрсатма бериб, Эрон аҳолисини 150 миллионга етказиш зарурлигини қайта-қайта таъкидлаган. 2021 йил ҳолатида Эрон аҳолиси тахминан 85 млн кишидан иборат.
«Толибон» ҳаракатининг Ҳарбий ҳаво кучларида ишлашга розилик берган афғон учувчиси уч ойлик меҳнати учун уч минг афғони ($30га яқин): ойига минг афғонидан иш ҳақи олган. Бу ҳақда Aamaj News агентлиги ўша учувчи сўзларига таяниб хабар беради. Хавфсизлик чораси юзасидан учувчининг исми-шарифи келтирилмаган.
2021 йил май ойида Исроилнинг Ғазо секторини бомбардимон қилишига оид янги тадқиқот аҳоли зич жойлашган ҳудудларда портловчи қуроллардан фойдаланиш нархини аниқлади ва Британиянинг Airwars ташкилоти 200 га яқин фаластинлик тинч аҳоли қаерда ва қандай ҳалок бўлганини аниқ кўрсатмоқда.
Булғор ислом академияси 7 декабрь куни православ меҳмонларни қабул килди, деб хабар қилади таълим муассасаси сайти.
Хитойнинг уйғур халқига нисбатан ҳақ-ҳуқуқларини поймол қилганига оид далилларни баҳолаган Буюк Британияда жойлашган мустақил суд Хитой ҳукумати Шарқий Туркистонда геноцид ва инсониятга қарши жиноятлар содир этган деган хулосага келди.
Британия Бош вазири Борис Джонсон 8 декабрь куни Англияда омикрон штаммининг тарқалиши туфайли коронавирусга қарши курашиш бўйича "Б режаси" га ўтишини маълум қилди, деб хабар бермоқда Британия ҳукумати сайти.
Аввалроқ Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Анқара томонларнинг розилиги билан Россия ва Украина ўртасидаги кескинликни камайтиришга ҳисса қўшишга тайёр эканини айтган эди.
Президент номидан судда ФСБ ходимлари иштирок этди. Улар номларни ошкор қилиш мудофаа қобилиятига таҳдид, деб ҳисоблашади.
Ироқ Бош вазири Мустафо ал-Казимий мамлакат шимолидаги Махмур шаҳрига эълон қилинмаган ташриф билан келди.
Мулла Охундзода «Толибон» вакилларини мамлакатда хавфсизликни таъминлаш учун ҳам кўпроқ ҳаракат қилишга чақирди.
Ироқ жанубидаги Басра шаҳри марказида юз берган портлаш оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлди ва тўрт киши яраланди.