Қозон ва Татаристон митрополити Кирилл Ислом таълим муассасасига ишчи ташриф билан келди. Делегация таркибига Алкеевский ва Спасский округлари руҳонийси Андрей ва Қозон шаҳри Серафим Соровскийнинг черкови бош руҳонийси Кирилл ҳам кирди.
Меҳмонларни Академия ректори вазифасини бажарувчи Аинур Тимерханов, Татаристон Республикаси Спасский тумани раҳбари Фархат Мухаметов ва Академия аппарати бошлиғи Илдар Салахов кутиб олди. Меҳмонлар академия музейига ташриф буюрдилар, кутубхона фонди билан танишдилар, қадимий китоблар ва қўлёзмаларни тиклаш ва рақамлаштириш лабораториясини, шунингдек, динлараро мулоқот марказини зиёрат қилдилар.
"Шуниси қувонарлики, Академия динлараро муносабатлар хавфсизлигини мустаҳкамлаш, миллатлараро тинчлик ва тотувликни ривожлантириш билан шуғулланади", - дея таъкидлади танишув чоғида митрополит Кирилл.
Айнур Тимерханов билан дастурхон олдидаги суҳбатдан сўнг православ арбоб Академия талабалари ва ўқитувчиларига мурожаат қилди. У Қозон илоҳиёт семинариясининг шаклланиш тарихи, унинг Ислом университетлари билан ҳамкорлиги ҳақида гапириб, Булғор Ислом Академияси билан алоқалар устувор эканини таъкидлади.
“Ушбу маънавий-маърифий ислом муассасасини шундай меҳр билан яратган республикамиз раҳбариятига ва Татаристон Республикасининг биринчи президенти Минтимер Шаймиевга миннатдорчилик билдираман. Булғор Ислом академиясини ташкил этиш ва Қозон соборини реконструкция қилиш тўғрисидаги Фармонни Татаристон Республикаси Президенти Р.Н. Минниханов 2015 йил 4 ноябр, Миллий бирдамлик куни имзолаган. Қозон собори – насроний оламининг зиёратгоҳи мусулмонлар бошчилигидаги “Тикланиш” жамғармаси томонидан қайта тиклангани Татаристонда шаклланган анъаналарга ҳурмат ва эҳтиром билан муносабатда бўлганидан далолатдир”, деб қўшимча қилди митрополит Кирилл.
Академия меҳмонининг маърузаси тингловчи муллаларда катта қизиқиш уйғотди, улар маънавий амалиёт, Россияда православлик тарихи, диннинг геосиёсатдаги ўрни ва миграция сиёсатига оид кўплаб саволларни бердилар.
Айнур Тимерхонов ислом ва православ илоҳиёт олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик, динлараро мулоқотни мустаҳкамлаш академия учун катта аҳамиятга эга эканини таъкидлади: “Биз тушунамиз: кўп миллатли мамлакатимизнинг келажаги, демак, фаровонлигимиз миллатлараро, маданиятлараро тотувликка боғлиқ”. Маърузалардан сўнг делегация аъзолари “Оқ масжид” мажмуасига ташриф буюриб, бу ерда меҳмонлар яқинда ўз фаолиятини бошлаган босмахона фаолияти билан таништирилди.
Митрополит Кирилл Булғор Ислом академиясида маъруза қилди
Булғор ислом академияси 7 декабрь куни православ меҳмонларни қабул килди, деб хабар қилади таълим муассасаси сайти.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси