Ҳукумат раҳбарига Мосул вилоятига сафари чоғида Ироқ Бош штаби ва Ички Ишлар Вазирлиги вакиллари ҳамроҳлик қилмоқда.
Ироқ ҳукуматига кўра, Бош вазир аввал самолётда Бағдоддан Эрбилга, у ердан мамлакатнинг иккинчи йирик шаҳри Мосулга бориб, сўнг Махмурга ташриф буюрган.
Ироқ матбуоти Махмурдан лавҳалар тарқатди, у ерда ҳарбий форма кийган Бош вазир мамлакат мудофаа вазири Жума Инад билан суҳбатлашмоқда.
Олинган маълумотларга кўра, Козим Махмурдаги ҳарбий қисмларни тафтиш қилиб, "ДЕАШ террорчиларига қарши самарали курашиш мақсадида хавфсизлик режаларини кўриб чиқиш муҳимлигини таъкидлади".
Бош вазир Ироқ курд минтақавий маъмурияти (КРАИ) вакиллари билан ҳам учрашди.
Казими, шунингдек, минтақага жавобгар бўлган ҳукумат кучлари ва курд кўнгиллилари (пешмерге) иштирокида антитеррор операцияси бошланганини эълон қилди.
Сўнгги ойларда ДЕАШ террорчиларининг Киркук ва Эрбил орасида жойлашган ҳудудлардаги пешмерге жангарилари позицияларига ҳужумлари тез-тез амалга оширилди.
Ироқ Бош вазири ДЕАШ террорчиларига қарши кенг кўламли операция бошланганини эълон қилди
Ироқ Бош вазири Мустафо ал-Казимий мамлакат шимолидаги Махмур шаҳрига эълон қилинмаган ташриф билан келди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси