Янгиликлар (5382)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Махачқалъалик Шахбан Агаев Советский туман суди томонидан БМТ ва кўплаб мамлакатларда террорчи деб тан олинган «Туркистон ислом партияси» байроғини Инстаграмда оммавий намойишда айбдор деб топилди. Маъмурий жавобгарликка тортилган Агаев энг енгил жазони олди - минг рубл миқдорида жарима тўлайдиган бўлди.
Пандемия авж олиши билан ҳар йили миллионлаб мусулмонларни Саудия Арабистонига жалб қилган Маккага зиёрат қилиш қийинлашди. Аммо энди қироллик виртуал реаллик ташаббусини бошлаб юборди, айтишларича, мусулмонларга ўз уйларидан туриб Каъбага тегишига имкон беради.
Душанба куни, президент Эрдўған валютани мустаҳкамлаш учун янги чоралар эълон қилганидан кейин турк лираси кучли ўзгариб турди. Эрдўғаннинг айтишича, ҳукумат Туркия валютаси пасайшидан зарар кўрмаслик учун лирани долларга айлантиришга мажбур бўлиши мумкин бўлган банк омонатчиларини ҳимоя қилади.
Кобулда норозилик намойишлари иштирокчилари АҚШдан Марказий Банкнинг музлатилган активларини Афғонистонга қайтиришни талаб қилмоқда
РEГНУМ ахборот агентлигининг хабар қилишича, Исроил Марказий статистика бюроси 21 декабрь куни ўтган йили туғилган чақалоқларнинг энг кўп қўйилган исмлари ҳақидаги маълумотларни эълон қилди. 2020 йилда туғилган ўғил болалар исмлари орасида биринчи ўринни Муҳаммад исми эгаллади.
16 декабр ҳолатига кўра, коронавируснинг омикрон штамми 89 та давлатда топилган. Бу ҳақида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters.
Фетуллах Гюленнинг террорчи ташкилоти (FETÖ) аъзоси саналган, собиқ полици ходими Мевлут Мер Алтинташ томонидан ўлдирилган Россия Федерациясининг Анқарадаги элчиси Андрей Карловга суиқасд уюштирилган кунга беш йил бўлди.
Грозний шаҳрининг марказида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг соясида ўтириб дам олган муборак зайтун дарахтининг нусхаси ўрнатилди. Нусха 3В технологияси ёрдамида ишлаб чиқилди.
Twitter Саудия Арабистони ҳукумати томонидан қамоққа олинган уламо Абдулазиз Торифийнинг ижтимоий тармоқдаги аккаунтини бутунлай ёпди.
Ҳуқуқ ҳимоячилари маълумотларига кўра, жорий йилда Эронда 15 нафар аёл ўлим жазосига ҳукм қилинган ва қатл ижро этилган. Уларнинг кўпчилиги ўзига нисбатан зўравонлик қилган эрини ўлдиришда айбланган. Эронда амалда бўлган «қасос қонуни»га кўра, қотилликдан кейин қурбоннинг оиласи қотилни кечирмаса ёки ундан товон пулини қабул қилмаса, яна бир ҳаётни олиш кераклигини англатади.
Қўшма Штатларда мусулмон жамоат ва инсон ҳуқуқлари ташкилотларидан бири қора танли мусулмонлар ҳаёти ҳақида фильмлар суратга олаётган киноижодкорлар учун грант таъсис этган.
2021 йил март ойининг охирида Тожикистонга Афғонистоннинг ўша пайтдаги президенти Ашраф Ғани ташриф буюриб, Вахдат шаҳрида афғон муҳожирлари учун мактаб қурилишига ваъда берганди.
Париждан шимолдаги Бове шаҳрида ҳали расман иш бошламаган масжид яқин олти ой ичида очилмайди. Қурилиши тугалланмаган бино ёнида йиғилган юзлаб мусулмонлар мазмуни полицияга ёқмаган ваъзларни энди тинглай олмайди.