close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Twitter шайх Абдулазиз Торифий аккаунти бутунлай ўчириб ташлади

Twitter Саудия Арабистони ҳукумати томонидан қамоққа олинган уламо Абдулазиз Торифийнинг ижтимоий тармоқдаги аккаунтини бутунлай ёпди.

Торифий аккаунтига тасдиқлаш учун аввалига «кўк белги» қўйилган, кейин эса унинг твитлари ўчириб ташланган.
Бугундан бошлаб фойдаланувчилар Торифийнинг Twitter аккаунтига кира олмайди.
Торифийнинг 1 миллиондан ортиқ обуначилари бор эди.
Саудия Арабистони маъмурияти аввалроқ Абдулазиз Торифийнинг веб-сайтини ёпган ва унинг китобларини сотишни тақиқлаган эди.
Бироз олдин Саудия Арабистони маъмурияти Торифийнинг твитларини ўчириш учун Twitterга пора бергани айтилганди.
Саудия Арабистонининг энг машҳур «фикр маҳбусларидан бири», муҳаддис (ҳадис илми бўйича мутахассис) Абдулазиз Торифийнинг  қамоқхона шароитлари Саудия маъмурияти томонидан қасддан ёмонлаштирилгани ва олимнинг касал бўлиб қолгани ҳақидаги иддаолар ортиб бормоқда.
Маълумки, 2016-йил апрел ойида Саудия Арабистонида ҳукуматни танқид қилгани учун ҳибсга олинган Абдулазиз Торифийга нисбатан суд уни оқлаган бўлсада, Торифий Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмоннинг буйруғи билан қамоқда сақланган.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase