Сешанба куни юзлаб намойишчилар АҚШдан Афғонистон Марказий банкининг музлатилган активларини мамлакатга қайтаришни талаб қилиб, Кобул кўчалари бўйлаб юришди, деб хабар берди «ал-Жазира». Одамлар қўлларига “Бизга овқатланишга имкон беринг”, “Бизга музлатилган пулларимизни беринг” деб ёзилган плакатларни кўтариб олишди ва шиорларни ҳайқиришди. Намойишчилар колоннаси «Толибон» жангарилари ҳимояси остида кўчалар бўйлаб юришди.
Август ойида ҳокимият Толибонга ўтганидан сўнг Афғонистон марказий банки тасарруфидаги хориждаги миллиардлаб долларлар музлатиб қўйилди, бу эса мамлакатда нақд пул танқислигига ва иқтисодий вазиятнинг кескин ёмонлашишига олиб келди. Кўпгина гуманитар ташкилотлар очарчилик таҳдиди ва яқинлашиб келаётган иқтисодий инқироз ҳақида гапирамоқда. Айни пайтда Афғонистон давлат хизматчилари: шифокорлар, ўқитувчилар, давлат муассасалари ходимлари бир неча ойдан бери маошларини олмаган. Банклар ҳисоб эгалари нақд кўринишда берилиши мумкин бўлган пул миқдорини чеклаб қўйган.
Якшанба куни Ислом ҳамкорлик ташкилоти Покистонда афғон инқирозини ҳал қилиш йўллари бўйича саммит ўтказди. Тадбир иштирокчилари БМТ билан келишувга эришиб, “пул оқими, шунингдек, молиявий ва гуманитар ёрдам олиш учун молиявий ва банк каналларини блокдан чиқариш” бўйича ҳамкорлик қилишларини маълум қилишди.
Кобулдаги намойишлар талаби
Кобулда норозилик намойишлари иштирокчилари АҚШдан Марказий Банкнинг музлатилган активларини Афғонистонга қайтиришни талаб қилмоқда
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси