close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Россия элчиси Андрей Карловга отиб ташланганига 5 йил бўлди

Фетуллах Гюленнинг террорчи ташкилоти (FETÖ) аъзоси саналган, собиқ полици ходими Мевлут Мер Алтинташ томонидан ўлдирилган Россия Федерациясининг Анқарадаги элчиси Андрей Карловга суиқасд уюштирилган кунга беш йил бўлди.

Суиқасд 2016 йил 19 декабрьда, душанба куни, Анқара замонавий санъат марказида "Россия саёҳатчи нигоҳида: Калининграддан Камчаткагача" фотокўргазмасининг очилишида рўй берганди.
Алтинташ маҳаллий вақт билан соат 19.05да – элчи кўргазма очилишида нутқ сўзлаган вақтда россиялик дипломатнинг орқа томонига ўқ узган.
Таслим бўлиш талабига жавобан қотил ўқ отиш билан жавоб берган ва махсус кучлар жангчилари террорчини йўқ қилган.
Анқара Республика прокуратураси томонидан олиб борилган тергов натижасида шов-шувли жиноятга алоқадор шахслар доираси аниқланди, улар орасида «Параллел давлат» (FETÖ) террорчи ташкилот етакчиси Фетуллах Гюлен ҳам бор.
Прокуратура оддий полиция ходими Россия элчисининг иш жадвали ҳақида маълумотга эга бўла олмаслигини ва жиноят разведка тузилмаси кўмагида режалаштирилганини маълум қилган.
Маълум бўлишича, Россия элчисининг иш дастури ҳақидаги маълумотларни Алтинтащга Туркия ахборот технологиялари ва коммуникациялар Бошқармасининг собиқ ходими Шахин Согют берган.
Согют ва Алтинташ суиқасд уриниши кунидан 10 кун олдин Анқарадаги Кечиорен туманида учрашиб, суиқасд содир этувчисига FETÖ аниқ кўрсатмалари берилган.
Тергов Согутнинг телефонида Фетуллах Гюлен видеоси, шунингдек, Карловнинг фотосурати ва Гюленнинг шериклари томонидан ишлатиладиган шифрланган ёзишмалар дастурини топди.
Россия Федерациясининг Анқарадаги элчисига суиқасд бўйича суд жараёни Анқара шаҳри ўта оғир жиноятлар учун Иккинчи судида 2019 йил 8 январда бошланди. Прокуратура позицияси 2020 йил 5 мартда эълон қилинди ва якуний қарор 2021 йил 9 мартда қабул қилинди.
Суд ҳукмига кўра, судланувчилар Шаҳин Согют ва Салих Йилмаз “Конституциявий тузумни ағдаришга уриниш” ва “Террорчилик мақсадида қасддан одам ўлдириш” моддалари бўйича қаттиқ режимдаги колонияга иккита умрбод муддатга ҳукм қилинди.
Ҳусайн Кетуже ва собиқ махсус хизматлар ходими Вехби Кюршад Акалин "Конституциявий тузумни ағдаришга уриниш" моддаси бўйича қаттиқ режимли колонияга умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу икки айбланувчи, шунингдек, “террорчилик мақсадларида суиқасд уюштиришда шериклик” айби билан 15 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Айбланувчилар Ҳасан Тунж, Сержан Башер, Уфук Гулнинг ҳар бири “Фатуллоҳ Гулен террор ташкилотига алоқадорлик айби билан” етти ярим йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Аише Согют ва Каан Булбул худди шу модда билан 9 йилга, Ҳайреддин Айдинбаш ва Рамазон Юджел эса 10 ярим йилга озодликдан маҳрум этилди.
Судланувчи Мустафо Тимур Озкан FETÖ террорчиларига ёрдам бергани учун 3 йил 9 ой жазони ўтайди.
Догухан Сойлемез, Кадир Шамли, Оғузхон Озтурк, Абдулсамет Кекеч, Сефа Курназ ва Билал Дерели суд залидан озод этилди.
Қочқиндаги айбланувчилар, жумладан Фетуллах Гюленнинг иши алоҳида суд жараёнига ажратилган.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase