close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Франция масжидларни ёпишни давом этмоқда

Париждан шимолдаги Бове шаҳрида ҳали расман иш бошламаган масжид яқин олти ой ичида очилмайди. Қурилиши тугалланмаган бино ёнида йиғилган юзлаб мусулмонлар мазмуни полицияга ёқмаган ваъзларни энди тинглай олмайди.

Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, имом “жиҳодни оқлаган” ва “гомосексуаллар, яҳудийлар ва насронийлар”га нисбатан нафрат уйғотган. Маҳаллий мусулмонлар жамияти имомнинг сўзлари “контекстдан олиб ташланган” деб ҳисоблайди.
Франция Ички ишлар вазирлигининг хабар беришича, сўнгги ойларда бутун мамлакат бўйлаб “99 та ибодат жойида текширувлар ўтказилган, улардан 21 таси ёпилган, яқин орада яна олтитаси бўйича қарор қабул қилинади”.
Масжидлар ва намозхоналарнинг ёпилиши уларнинг фаолияти олти ойгача тўхтатилишини назарда тутади. Шундан сўнг масжидга тегишли бўлган жамоа янги имом номзодини кўрсатиши мумкин, полиция яна бир текширув ўтказади ва шундан кейингина муассаса яна иш бошлаши мумкин.
Франция масжидлари устидан назоратни кучайтириш жорий йилнинг ёзида қабул қилинган “республика тамойилларини мустаҳкамлаш тўғрисида”ги қонундан сўнг амалга оширилди, бу эса Франция давлатининг дунёвий характерини ҳимоя қилишга қаратилган, деб ёзади “Российская газета”.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase