Янгиликлар (5378)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Маълумотлар Россия Федерацияси ва АҚШнинг ҳарбий раҳбариятига яқин манбалардан тўпланган. 26 февраль куни Россия ҳарбий раҳбарияти Украинага қарши ҳужумда жадал ривожланмаётганидан ҳафсаласи пир бўлди. Шу билан бирга, Россия шу пайтгача мавжуд ҳарбий кучларнинг атиги 50 фоизини жангга ташлади, деди АҚШ Мудофаа вазирлигидаги суҳбатдош Bloomberg га.
Кучли қарши ҳужум билан Украина қўшинлари Донецк вилоятидаги Волновахани қайтариб олди.
Хитой Россия Президенти Владимир Путиннинг Россия ядровий кучларини юқори жанговар тайёргарликка қарор қилганидан кейин вазмин бўлишга чақирди.
Россия босқинчилари Харьковни “Град”залпли-ракета тизимидан ўққа тутди, деди Ички ишлар вазирлиги раҳбари маслаҳатчиси Антон Геращенко.
Украинада Кемерово вилояти Росгвардия махсус тезкор жавоб қайтариш отряди қўмондони полковник Константин Огий йўқ қилинди. Бу ҳақида Россия ОАВ хабар бермоқда.
Киев Украина қўшинлари томонидан тўлиқ назорат қилиняпти, шаҳарга кириш мумкин, деди президент офиси раҳбарининг маслаҳатчиси Михаил Подоляк бугун украиналик журналистларга изоҳ бериб.
Украина Россиянинг блицкриг режасини бузди. Бу ҳақида телемарафон эфирида Украина Бош вазир ўринбосари Ирина Верещук маълум қилди, дея хабар беради УНН.
Германия мудофаа вазири Кристине Ламбрехтнинг хабар қилишича, унинг мамлакати Украинага ваъда қилган қурол-яроғлар йўлга чиқди.
Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши фонида Европа Иттифоқи Кремлнинг ташвиқот воситаларини, хусусан, RT ва Sputnik телеканалларини ҳамда уларнинг филиалларини блоклайди. Бу ҳақда Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен 27 февраль куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.
Украиналик денгизчи «Ростех» раҳбарларидан бирининг 7 млн евро турадиган ҳашаматли яхтасини чўқтирди
«Ростех» қурол ишлаб чиқариш компанияси директорларидан бири бўлган россиялик порахўр амалдорнинг яхтасида хизмат қилувчи украиналик денгизчи 7 млн евро турадиган ҳашаматли яхтани қасддан чўктириб юборди!
Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг тўхтатиб туриш кучларини ядро қуролидан фойдаланишни ўз ичига олиши мумкин бўлган жанговар огоҳлантириш режимига ўтказиш тўғрисидаги буйруғи йўл қўйиб бўлмайдиган эскалациядир. Бу ҳақида АҚШнинг БМТдаги элчиси Линда Томас-Гринфилд маълум қилди, деб ёзади Reuters.
Россия қўшинлари руҳи тушиб кетган ва шунинг учун фаол ҳужум ҳаракатларини бошламайди. Бу ҳақида президент офиси раҳбарининг маслаҳатчиси Алексей Арестович брифингда айтиб ўтди, хабар қилади Gazeta.ua .
Владимир Путин Мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Бош штаб бошлиғи Валерий Герасимов билан учрашувда Россия армиясининг тўхтатиб туриш (ядро) кучларини махсус жанговар навбатчилик режимига ўтказишни буюрди.