Унинг таъкидлашича, агар давлат раҳбарининг оқилона сиёсати бўлмаганида, НАТО аллақачон Украина ва бошқа яқин хориж мамлакатларида бўлган бўларди.
“Мен унинг донолигига ва сабр-тоқатига, энг ақлли одамга ҳавасим келади. Агар у эмас, балки бошқа бир президент бўлганида, Россиядан ҳеч нарса қолмасди. У йўқ қилинган бўларди. Аммо Аллоҳга ҳамду-санолар бўлсин, бу одам келди ва у ҳамма нарсани ўз ўрнига қўйди ", - деб таъкидлади КЦМСК раҳбари.
У Қорачай-Черкесия ва умуман Россия аҳолисининг аксарияти Путин сиёсатини тўлиқ қўллаб-қувватлашига ишонч билдирди.
Муфтийнинг қайд этишича, асосан, руслардан иборат бўлган Донбасс аҳолисини ҳимоя қилиш Россиянинг зиммасида.
Унинг сўзларига кўра, Украинадаги махсус операцияда қатнашаётган россиялик ҳарбийлар у ерга шунчаки буйруқ билан борган эмас, улар “мамлакатимизни, Россияни ҳимоя қилади”, чунки “барча ёвузлик ўша томондан келади”.
“Фарзандларимизга Аллоҳ куч-қувват, соғлик-саломатлик берсин, уларга ҳеч нарса бўлмасин, ота-оналари бағрига соғ-омон қайтишларини дуо қиламиз. Бу йигитлар Ватанимиз олдидаги бурчларини адо этишмоқда. Худо кўрсатмасин, керак бўлса, ҳаммамиз ҳимояга чиқамиз”, - дея хулоса қилди Исмоил Бердиев ҳазратлари.
Муфтий ҳазрат: Агар Путин бўлмаганида, Россияни аллақачон йўқ қилиб ташлаган бўлишарди
Замонавий Россиянинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини сақлаб қолиш тўлиқ мамлакат президенти Владимир Путиннинг хизматларидир. Бу ҳақда Шимолий Кавказ мусулмонлари фаолиятини мувофиқлаштириш маркази (КЦМСК) раиси, Карачай-Черкес муфтийси Исмоил Бердиев Украинадаги вазият билан боғлиқ видеомурожаатида айтиб ўтди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси