close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Халқаро жиноий суди Россиянинг Украинага ҳужуми юзасидан тергов бошлади

Халқаро жиноий суди (ХЖC) прокурори Хон Каримнинг Украинадаги вазият бўйича баёнотида 39 иштирокчи давлатдан аризалар келиб тушгани ва тергов бошлангани ҳақида УНН хабар беради.

Прокурор 39 давлатдан келган мурожаатлар асосида Украинадаги хатти-ҳаракатларга қарши тергов бошлаганини айтди.
“Ушбу мурожаатлар менинг идорамга 2013 йил 21 ноябрдан бошлаб Украинадаги вазият бўйича тергов бошлаш, шу тариқа ҳар қандай шахс томонидан Украина ҳудудининг исталган қисмида содир этилган ҳарбий жиноятлар, инсониятга қарши жиноятлар ёки геноцид ҳақидаги олдинги ва жорий даъволарни ёритиш имконини беради.
Бир неча дақиқа олдин мен ХЖС раислигига вазият бўйича зудлик билан фаол тергов бошлаш қарорим ҳақида хабар бердим. Далил тўплаш бўйича ишимиз бошланди”, — дейилади хабарда.
28 февралдаги олдинги баёнотда таъкидланганидек, Украинадаги вазиятни дастлабки ўрганиш давомида прокурор идораси аллақачон суд юрисдиксиясига тегишли жиноятлар содир этилган деб ҳисоблаш учун асосли далилларни топган ва қабул қилиниши мумкин бўлган потенциал ишларни аниқлаган.
7 ва 8 март кунлари Халқаро судда Украинанинг Россия Федерациясига Россия томонидан Геноцид жиноятининг олдини олиш тўғрисидаги конвенцияни бузганлиги бўйича даъвоси бўйича тингловлар бўлиб ўтади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase