close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Инқироз 1998 йилдагидан уч баробар ёмонроқ бўлади: россиялик миллиардер Россияда дефолт бўлиши эҳтимолини айтди

Ғарб санкциялари Россия Федерациясида 1998 йилдаги инқироз ва дефолтдан кўра кўпроқ ҳалокатли оқибатларга олиб келади.

Бу ҳақда Красноярскдаги иқтисодий форумда россиялик миллиардер Олег Дерипаска айтди.
"Биз ҳали бундай қийинчиликларга дуч келганимиз йўқ. Темир парда аллақачон тушди", - дейди тадбиркор.
Россиялик олигархнинг фикрича, Россияга қарши жорий санкцияларнинг оқибатлари 1998 йилдаги инқироздан қарийб уч баробар жиддийроқ бўлади.
"Бу [темир] пардани қайта очиш керак бўлади. Биринчи қадам - тинчлик. Иккинчи қадам - қаерда яшаётганимизни, қандай яшаётганимизни, қандай шароитда, ким нимага буйруқ беришини, қандай хавф-хатарларни кўтаришини ҳалол муҳокама қилишдир. Албатта, аҳолини кўтариш муҳим. Мен энг қаттиқ молиявий босимга қаршиман, аҳоли ҳеч нарсада айбдор эмас”, деди Дерипаска.
У шунингдек, тахминан, яқин уч ҳафта ичида Россия банк тизимидаги ҳақиқий вазият қандай эканлиги тўлиқ маълум бўлишини қўшимча қилди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase