close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Россияда ваҳима, элита оилаларини мамлакатдан олиб чиқиб кетмоқда – разведка маълумотлари

Украина разведкаси маълумотларига кўра, Россия элитасининг аксарият вакиллари ҳозир Москвадан ўз яқинларини Грузия, Исроил ва Бирлашган Араб Амирликларига эвакуация қилмоқда.

"Россия Федерациясининг юқори сиёсий раҳбарияти орасида ваҳима давом этмоқда ва Россия Федерацияси Президентига нисбатан ишончсизлик даражаси ошиб бормоқда. Россия элитасининг аксарият вакиллари ўзларининг оила-қариндошлари ва дўстларини Москвадан Грузия, Исроил ва Бирлашган Араб Амирликларига эвакуация қилиш тўғрисида қарор қабул қилишди, шунингдек, ядро уруши содир бўлган тақдирда яшириниш жойлари аниқлаштирилмоқда.
Хусусан, Россиянинг АҚШдаги элчихонаси маслаҳатчи-элчиси Люкманов Артур Рушанович ва Владислав Луценко исмли номаълум шахс ўртасидаги суҳбатдан ядровий можаро (уруш эмас) эҳтимоли бор, лекин юқори эмас.
Шу билан бирга, Луценкога кўра, Путин Украина билан урушда аллақачон мағлуб бўлган. Шунингдек, Россия Федерацияси Президенти "ақлдан озган ва унинг аҳволи адекват эмас" деган фикр билдирилган.

Манба: "Украйинска правда"га тақдим этилган разведка маълумотлари

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase