Президент бутун дунёни рус террорчиларини зудлик билан тўхтатишга чақирди, акс ҳолда бу ҳамма нарсанинг охири бўлади.
"Европа ҳозир уйғониши керак. Европадаги энг йирик атом электр станцияси ёнмоқда, у ҳозирда Россия танклари томонидан ўққа тутилмоқда. Ушбу танклар тепловизор билан жиҳозланган, яъни улар қаерга отаётганларини билишади ва улар бунга тайёргарлик кўришган.
Мен барча украиналикларга, барча европаликларга, Чернобил сўзини биладиган ва ушбу станциядаги портлаш қанчалик қайғу келтирганини биладиган барча одамларга мурожаат қиламан. Россия шунчаки такрорлашни хоҳламаяпти, ва оқибатлари олти баравар (!!!) оғирроқ бўлиши мумкин.
Европаликлар - уйғонинг. Сиёсатчиларингизга Россия қўшинлари Запорожье атом электр станциясини ўққа тутаётганини айтинг. У ерда олтита энергоблок мавжуд, Чернобилда эса атиги битта энергоблок портлаганди.
Мен аллақачон Шарл Мишел, Олаф Шольц, Анджей Дуда, Джо Байден, Борис Джонсон билан гаплашдим. МАГАТЕ раиси билан ҳам боғландик.
Қайд этаманки, дунёда ҳеч бир давлат атом электр станцияларини ўққа тутмаган. Инсоният тарихида биринчи марта террорчи-давлат ядровий террорга мурожаат қилди. Рус тарғиботчилари аллақачон дунёни ядровий кул билан қоплаш билан таҳдид қилишган. Энди бу таҳдид эмас, балки ҳақиқатдир.
Бизнинг йигитларимиз ҳар доим ҳеч қандай провокация бўлмаслиги учун, ҳеч ким станцияга кириб, уни эгаллаб олмаслиги учун атом электр станциясини хавфсиз сақлашган. Шунинг учун, энди рус ҳарбийларини зудлик билан тўхтатиш керак, акс ҳолда улар бутун дунёни ядровий фалокат билан шантаж қилишади. Чунки Украина бу - 15 та атом блокидир. Агар портлаш бўлса, бу ҳамма нарсанинг охири, Европанинг охири, Европани эвакуация қилиш бўлади. Шунинг учун фақат Европанинг зудлик билан ҳаракатларигина рус қўшинларини тўхтата олади", - деди Зеленский.
Агар портлаш бўлса – ҳамма тамом бўлади: Зеленский дунё етакчиларига шошилинч мурожаат қилди
Европадаги энг йирик атом электр станцияси бўлган Запорожье АЭСсида рус босқинчилари энергоблокларга ва техник биноларга ўқ уздилар. Ушбу бузғунчилик ҳаракати муносабати билан Украина Президенти Володимир Зеленский шошилинч видео хабар ёзди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди