Янгиликлар (5382)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Бу ҳақида "БУТУСОВ ПЛЮС" Telegram-канали хабар берди. 6 март куни Мариупол яқинидаги таниқли Миллий гвардия полкининг қарши ҳужуми ажойиб натижаларга эришди. Полк 7 та рус танки, 7 та зирҳли машина ва 40 га яқин рус ҳарбий хизматчилари йўқ қилинганлигини эълон қилди.
Кремлнинг айтишича, «агар Украина РФ шартларини бажарса, Россия исталган» пайтда урушни тўхтатиши мумкин.
Anonymous хакерлари Россия оқим хизматлари ва давлат телеканаллари бузилганлигини эълон қилди.
6-март, якшанба куни бўлиб ўтган жанглар давомида Украина ҳарбийлари Харьков вилояти Чугуев шаҳрини босқинчилардан озод қилди.
Бундан буён Россияда давлат хизматчиларининг ҳисоб рақамларидаги пул миқдори уч йил давомида эълон қилинган даромаддан ошиб кетган тақдирда давлат даромадига ўтказиш мумкин бўлади. Тегишли қонунни Россия президенти Владимир Путин имзолади, ҳужжат бугун, 6 март куни ҳуқуқий ахборот расмий порталида эълон қилинди.
Россия шаҳарларида урушга қарши акциялар бўлиб ўтмоқда, уларда намойишчилар оммавий равишда ҳибсга олинмоқда.
5 март - Украина ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашишдан бош тортган ҳарбийлар 102-мотоўқчилар полкининг доимий жойлашиш пунктига қайтишни бошладилар. 150 дан ортиқ киши РФ Қуролли Кучларидан бўшатилди.
ОАВ фикрига кўра, Россия Федерацияси мудофаа вазири Сергей Шойгу давлатга хиёнатчи деб эълон қилинади ва суд қилинади.
Россия Украинани айблаш учун ўз шаҳарларини ўққа тутишга тайёрламоқда
Россия қўшинлари Украинанинг аҳоли пунктларини ўққа тутмоқда, чунки улар Украина кучларининг катта қаршилигига дуч келишмоқда ва уларнинг кўлами Россияни "ҳайратлантиришда давом этмоқда".
Россия президенти Владимир Путин Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан телефон орқали суҳбатда Украина уларга қўйилган талабларни бажармагунча урушни тўхтатмаслигини айтди. Бу ҳақида Кремл сайтида Россия ва Туркия президентларининг телефон орқали мулоқоти якунлари бўйича хабар берилди.
6 март, якшанба куни Ирпень шаҳридан Киев вилоятига чиқишда рус қўшинлари шаҳарни тарк этишга уринаётган тинч аҳолига қарата ўт очди.
6 март куни Россияда Украина билан урушга қарши бўлиб ўтган намойишларда 2000 дан ортиқ одам ҳибсга олинган. Бу ҳақда “ОВД-Инфо” инсон ҳуқуқлари лойиҳаси хабар берди.