close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Путин Эрдўғанга Украина таслим бўлгандагина қўшинларни тўхтатишини айтди

Россия президенти Владимир Путин Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан телефон орқали суҳбатда Украина уларга қўйилган талабларни бажармагунча урушни тўхтатмаслигини айтди. Бу ҳақида Кремл сайтида Россия ва Туркия президентларининг телефон орқали мулоқоти якунлари бўйича хабар берилди.

Путин Россия томони Украина расмийлари ва хорижий ҳамкорлар билан “можарони ҳал қилиш” учун мулоқотга тайёрлигини билдирди. У украиналик музокарачилардан “янада конструктив ёндашув”ни талаб қилди.
Шу билан бирга, россиялик диктатор “махсус операция” деб аталмиш операцияни тўхтатиш, агар Киев ҳарбий ҳаракатларни тўхтатса ва “Россиянинг ҳаммага маълум талаблари”ни бажарсагина мумкин бўлишини айтди.
Путин, шунингдек, “махсус операция режа бўйича ва жадвалга мувофиқ давом этмоқда” деган тезисини яна бир бор таъкидлади. Унинг қўшимча қилишича, россияликларнинг аниқ зарбалари гўёки фақат ҳарбий инфратузилма объектларига берилган.
Россия ва Туркия президентлари икки давлат дипломатик ва ҳарбий идоралари ўртасидаги алоқаларни давом эттириш муҳимлигини таъкидладилар.
Эрдўған Путин билан суҳбат чоғида унга Украина президенти Владимир Зеленскийнинг учрашишга тайёрлиги ҳақидаги сўзларини етказди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase