close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

"Россиянинг барча давлат телеканалларига бузиб кирилди" – Anonymous

Anonymous хакерлари Россия оқим хизматлари ва давлат телеканаллари бузилганлигини эълон қилди.

"Anonymous хакерлар гуруҳи Украинадан уруш лавҳаларини намойиш этиш учун бугун Wink ва Ivi (Netflix каби) рус оқим хизматларини ва "Россия 24", "Первый канал", "Москва 24" телеканалларни (трансляция-таҳр.) бузди".
Видеода РосТВ трансляциялари ўрнига Украинадаги уруш кадрлари намойиш этилди.
Anonymous гуруҳи Twitter да эълон қилган фотога кўра, трансляциялар ўрнига «оддий россияликлар Украинадаги урушга қарши» деган хабарлар ва РФда россияликларни Украинадаги геноцидга қарши чиқишга даъватлар жойлаштирилди.
"Биз Россиянинг оддий фуқароларимиз. Биз Украина ҳудудида урушга қаршимиз.
Россия ва россияликлар урушга қарши!
Ушбу уруш Путиннинг жиноий, авторитар режими томонидан Россия Федерациясининг оддий одамлари номидан бошланади. Россияликлар, Украинадаги геноцидга қарши чиқинглар", - дейилади хабарда.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase