Янгиликлар (5382)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев 24 июл куниь Ислом динининг бош зиёратгоҳи – Макка шаҳрида умра (кичик ҳаж) зиёратини адо этди, деб хабар бермоқда Tengrinews.kz Қозоғистон президенти матбуот хизматининг телеграм-каналига таяниб.
РФ давлат думаси депутати Евгений Попов Би-би-си Newshour эфирида тасдиқлашича, Одесса портига Россия томонидан зарба берилган, гўёки у ерда бўлган Harpoon ракеталари нишон қилиб олинган. Бу ҳақида УНН Россия ОАВна таянган ҳолда хабар қилади.
Кеча, 23 июль куни Германиянинг Франкфурт шаҳрида жойлашган Johann Volfgang Goethe Университетида "Stem Olimpiad 2022" олимпиадасида юртдошимиз, 11-синф ўқувчиси, Робияхон Анварова биратўла иккита фандан — математика ва физика фанлари бўйича қатнашиб, фахрли биринчи ўринни эгаллади.
Совет Иттифоқининг сўнгги раҳбари Михаил Горбачёв Россия диктатори Владимир Путин Украинага қарши уруш бошлаш орқали унинг бутун меросини йўқ қилди, деб ҳисоблайди. У ҳафсаласи пир бўлиб, нималар бўлаётганини тўлиқ тушуниб етмоқда.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг прогнозларига кўра, 15 ноябрга қадар дунё аҳолиси саккиз миллиард кишига етади, келгуси йил Ҳиндистон Хитойни ортда қолдиради ва дунёдаги энг кўп аҳолига эга мамлакатга айланади (гарчи баъзи экспертлар бу аллақачон содир бўлган деб ҳисоблашса-да).
Суданда Мовий Нил штатидаги қабилалар ўртасидаги низолар камида 65 кишининг ҳаётига зомин бўлди.
Рус босқинчилари ўз сурбетлиги ва орсизлигини, улар билан тузилган шартномалар умуман ҳеч нарсани англатмаслигини яна бир бор намойиш этдилар. Босқинчи мамлакат 22 июл куни имзоланган "дон" шартномасини бузиб, Одесса портига зарба берди.
Россия фуқаролари Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги билан шартномалар имзолашни рад. Бу ҳақида Украина Мудофаа вазирлиги Бош разведка бошқармаси вакили Кирилл Скибицкий маълум қилди.
Июл ойида Европа Иттифоқига кунига бир млн баррелдан ортиқ нефт Sumed қувури орқали етказиб берилди.
Арестович Херсон вилоятидаги бир гуруҳ русларнинг қуршаб олинганини тасдиқлади ва тафсилотларни ошкор қилди
Маҳаллий ва халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг маълумотларига кўра, Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий ҳокимият тепасига келганидан бери 60 мингга яқин сиёсий махбус ва ҳибсга олинганлар панжара ортида қолмоқда.
19 июль куни Теҳронда икки томонлама ва уч томонлама шаклда — Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ва Ражаб Тойиб Эрдўғон ва Эрон раҳбарлари — маънавий раҳбар Оятуллоҳ Али Хаменеи ва Президент Иброҳим Раисий ўртасида бир қатор учрашувлар бўлиб ўтди. Путин билан учрашуви пайтида, Хаменеи унинг Украинадаги ҳаракатларини очиқ қўллаб-қувватлади.
Эрон олий раҳбари Али Хоманаийнинг катта маслаҳатчиси якшанба куни Қатарнинг «ал-Жазира» телеканалига берган интервюсида, Эрон техник жиҳатдан ядровий бомба яратишга қодир, бироқ уни яратиш ёки яратмаслик ҳақида ҳали қарор қилгани йўқлигини айтди.