Горбачевнинг Украинадаги урушга реакцияси ҳақида унинг яқин дўсти, россиялик журналист Алексей Венедиктов Forbes Russia га берган интервьюда гапириб берди.
"Сизга айтишим мумкинки, унинг ҳафсаласи пир бўлган, у тушунмоқда (нималар рўй бераётганини – тар.) Бу унинг ҳаётий иши эди. Озодлик - Горбачёвнинг иши", - дейди журналист.
Путиннинг агрессив ва диктаторлик сиёсати "Горбачев мероси"ни бутунлай йўқ қилди. Венедиктовнинг таъкидлашича, советлар етакчисининг реакцияси кутилгандай бўлди.
Журналистнинг қайд этишича, Горбачев СССР ни 1985-1991 йилларда бошқарган, ўша пайтлар Европада НАТО тезкор жавоб қайтариш бўлинмаларидан атиги тўрт минг нафар ҳарбий бўлган.
"Энди эса НАТО келаси йил охиригача бу ерда 300 минг киши бўлишини эълон қилди", - деди у.
Венедиктовнинг қўшимча қилишича, Шарқ ва Ғарб ўртасидаги таҳдид даражаси ўсиб бормоқда.
Горбачёв Украинадаги урушга қандай муносабат билдиргани маълум бўлди
Совет Иттифоқининг сўнгги раҳбари Михаил Горбачёв Россия диктатори Владимир Путин Украинага қарши уруш бошлаш орқали унинг бутун меросини йўқ қилди, деб ҳисоблайди. У ҳафсаласи пир бўлиб, нималар бўлаётганини тўлиқ тушуниб етмоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси