Бироқ, The New York Times газетасига кўра, "қанча одам ҳибсда сақланаётгани ҳақида омма учун очиқ маълумот йўқ", аммо газета томонидан ўтказилган "[Миср] кўнгилли адвокатлари томонидан тиришқоқлик билан тузилган қўлёзма суд ёзувлари" таҳлили бу рақамни биринчи марта очиб беради судсиз ҳибсга олинган одамларни ва уларни номаълум муддатга ушлаб туриши мумкин бўлган суд жараёнини фош қилади.
The New York Times учта репортери - Вивиан Йи, Эллисон Макканн и Джош Холдер томонидан олинган хулосалар шанба куни катта ҳисоботда маълум қилинди, шу куни Сисий Иорданияда АҚШ президенти Джо Байден билан у ушбу лавозимга киришгандан бери биринчи марта учрашди.
Бир кун ўтгач, Миср номаълум сонли сиёсий диссидентларни озод қилди.
Бу ҳақида расман ҳеч қаерда тилга олинмаган бўлса-да, Байден Яқин Шарққа биринчи сафари чоғида Сисий ва бошқа араб етакчилари билан инсон ҳуқуқлари масаласини кўтарган бўлиши мумкин.
NYT баҳоларига кўра, фақат 2020 йилнинг сентябридан 2021 йил февралигача 4500 га яқин киши тергов ҳибсида бўлган.
Бироқ газетанинг хабар қилишича, ҳақиқий рақамлар репортерлар баҳосидан анча фарқ қилади.
"Баҳолашда биринчи марта судга чиқиш учун беш ойлик муддатдан олдин ҳибсга олинган ва қўйиб юборилган маҳбуслар ҳисобга олинмаган. Шунингдек, у пойтахт ташқарисида, полиция бўлимлари ва ҳарбий лагерларда таъқибга учраган мисрликлар ёки шунчаки бедарак йўқолганларни ўз ичига олмайди" - дейилади ҳисоботда.
"Шахс жиноят содир етганликда айбланганидан кейин қамоққа олиш муддати узайтирилади. Сиёсий маҳбусга келсак, бу одатда инсон ҳуқуқлари бўйича ҳар қандай адвокатга маълум бўлган тайёр айбловлардир: "ёлғон хабар тарқатиш, ижтимоий тармоқ воситаларидан нотўғри фойдаланиш ва ноқонуний гуруҳга (одатда, 2014 йилдан бери террористик гуруҳ деб ҳисобланадиган "Мусулмон биродарлар" ташкилотига) аъзолик қилиш".
Ҳибсга олинган шахсга, ҳаттоки, твит ёки Facebook постини жойлаштиргани учун айблов қўйилса, унинг ҳибс муддати суд томонидан ҳар 45 кунда бир марта узайтирилади, аксарият ҳолларда адвокат иштирокисиз ёки ишни кўриб чиқмасдан.
"Қонунга кўра, қамоққа олиш муддати фақат 24 ойга узайтирилиши мумкин. Аммо у ҳибсда бўлганида янги иш очишнинг манипуляция усули мавжуд. Шундай қилиб, маҳбус бошқа иш бўйича айбланганидан кейин, ҳибсда бўлганидан кейин яна тўрт йил ва ҳоказо тергов изоляторида қолади", - дея тушунтиради мисрлик адвокат.
NYT маълумотларига кўра, «битта иш бўйича ўнлаб ва ҳатто юзлаб кишилар бирлаштирилиши мумкин ва уларни оммавий тартибда ҳибсга олиш янгиланади. Бир ишда 2020 йил ҳукуматга қарши норозилик акциялари вақтида ҳисобга олинган 600 дан ортиқ киши иштирок этган».
Ҳисоботда айтилишича, «Гизада 14 ёшли бола, Александрияда 57 ёшли аёл ўз уйида, Сувайш архитектура бюросида 20 ёшли эркак ҳисобга олинган».
NYT ҳисоботида, шунингдек, хавфсизлик кучлари томонидан мамлакатда диссидентларга қарши кенг қўлланиладиган мажбурлаб ўғирлаш ҳолатлари таъкидланган: баъзи маҳбуслар айбловлар учун бир неча кун ёки ҳафталар ўтиб прокуратурага келишади, бошқалари бутунлай ғойиб бўлади, бошқалари эса қийноқлардан ўлади.
Эслатиб ўтамиз, АҚШдаги президентлик сайловларидан сўнг Миср 200 дан ортиқ маҳбусни озод қилган, баъзилари буни Байденга хайрихоҳлик ҳаракати сифатида талқин қилган эди.
Кўп ўтмай, инсон ҳуқуқлари бўйича адвокатлар NYT га ушбу ишларнинг камида 140 таси янги ишларга айлантирилганини айтишди.
Мисрда Сисий 60 минг сиёсий маҳбусни қамоққа ташлаган - NYT
Маҳаллий ва халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг маълумотларига кўра, Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий ҳокимият тепасига келганидан бери 60 мингга яқин сиёсий махбус ва ҳибсга олинганлар панжара ортида қолмоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси