"Президент алоҳида шараф билан тақдирланди - у эшиклари ҳурматли меҳмонлар учун алоҳида ҳолатлардагина очиладиган Каъбага кирди. Бу Саудия Арабистони раҳбариятининг Қозоғистон раҳбарига чуқур ҳурмат билан муносабатда бўлганидан далолатдир", - дейилади давлат раҳбари матбуот хизмати баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, 23 июль, шанба куни Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев қирол Салмон бин Абдулазиз ал Сауднинг таклифига биноан расмий ташриф билан Саудия Арабистонига келди.
Саудия Арабистони Қиролининг "Каср ас-Салом" саройида Қосим-Жўмарт Тўқаевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Шундан сўнг Президент Тўқаев Саудия Арабистони билан муҳим келишувларни эълон қилди. Учрашув якунлари бўйича томонлар 13 та муҳим ҳужжатни имзоладилар.
Шунингдек, Қосим-Жўмарт Тўқаев Салмон бин Абдулазиз ал Саудни "Алтын Қыран" ордени билан тақдирлагани маълум қилинди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев Маккада Умра амалини бажарди
Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев 24 июл куниь Ислом динининг бош зиёратгоҳи – Макка шаҳрида умра (кичик ҳаж) зиёратини адо этди, деб хабар бермоқда Tengrinews.kz Қозоғистон президенти матбуот хизматининг телеграм-каналига таяниб.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси