"Агар биринчи ойларда БАРС – улар айтганидек,"бу мамлакатнинг жанговар армия таркиби", жуда фаол иштирок этган бўлса ва биз ушбу батальонларнинг шаклланиши қандай давом этганини биламиз - энди биз Россия фуқаролари шартномалар имзолашни рад этишининг аломатлари борлигини биламиз. БАРСда бўлганлар хизмат кўрсатиш учун шартномалар имзолашни рад этишади, чунки улар дарҳол бизга, Украина ҳудудига ҳарбий амалиётлар ўтказиш учун юборилишини тушунишади", - дея тушунтирди у.
Россиянинг қайси қисмларида шартнома имзолашдан кўпроқ бош тортишяпти деган саволга Скибицкий энг аввало, бу қайси бўлинмаларда йўқотишлар энг кўп эканлигига боғлиқлигини қайд этди.
- Шунчаки одамлар шартномаларни узайтиришни истамаяпти ва уларни бекор қиляпти. Чунки юридик нуқтаи-назардан уруш йўқ, «махсус операция» бор, у эса ўз бўлинмасига қайтгандан кейин шартномани узайтирмасликка имкон беради. Бу ерда ҳуқуқшунослар буни қандай амалга ошириш мумкинлиги ҳақида маслаҳат беради. Чунки агар уруш бўлганида эди, буйруқни бадармаганлик учун умуман бошқача жавобгарлик кўзда тутилган бўларди, – деди ГУР вакили.
Россияликлар Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолашдан бош тортмоқда
Россия фуқаролари Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги билан шартномалар имзолашни рад. Бу ҳақида Украина Мудофаа вазирлиги Бош разведка бошқармаси вакили Кирилл Скибицкий маълум қилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси