Amerika Ovozi
Маҳаллий журналистларга босим ва чекловларни бўшаштирмаётган Толибон энди хорижий журналистларни ҳам огоҳлантира бошлаган. Кобулдаги раҳбарлар бирор материални нохолис ва танқидий деб топса, мухбирлар ҳайдалади.
Украина Мудофаа вазирлигининг даъво қилишича, украин аскарлари мамлакат шимолида, жанубида ва шарқида рус ҳарбийларига жиддий зарба бериб, 20 дан ортиқ шаҳар ва қишлоқни ўз назоратига қайтаришга муваффақ бўлди. Россия вазиятни ўнглаш учун захира кучларини сафарбар этди.
АҚШ Марказий қўмондонлиги ҳомийлигида Тожикистонда бу мамлакат қуролли кучлари АҚШ, Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Монголия ва Покистон ҳарбийлари билан бирга машқ қилмоқда. Дастур 10-августда бошланган, 20-августда тугайди.
Бу дастур 2004-йилдан бери ҳар йили ташкил қилинган, аммо коронавирус пандемияси сабаб тўхтаб қолган эди. Бу йилдан яна жонланди.
АҚШ Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелоси 2-август куни кечқурун Тайванга сафарини бошлади. Оролни ўз ҳудуди деб ҳисобловчи Хитой Американинг энг қудратли сиёсатчиларидан бирининг бу ташрифини қоралаб, ҳарбий чоралар кўришга шай.
Париждаги кичик студияда россиялик журналист Денис Катаев ўзининг кечки янгиликлар кўрсатувини тайёрламоқда. У Украина урушига оид Кремл пропагандасига қарши курашга шу чиқишлари билан ўз ҳиссасини қўшиш умидида.
Катаев Россиянинг "Дожд" (Ёмғир) телеканали учун ишлайди. “Дожд” телеканали ўн йилдан ортиқ вақт давомида Президент Владимир Путинга содиқ овозлар ҳукмрон Россияда энг машҳур мустақил телерадиокомпания бўлган.
“Эрон Туркия ҳарбий амалиётига эътирозини яширмай келади”, - дейди турк таҳлилчиси Атилла Ешилада.
АҚШ Халқаро диний эркинлик комиссияси 2022-2023 йиллар учун янги раис сайлаган - уйғур юрист Нури Туркел. Туркел икки йилдан йилдан бери бу комиссиянинг аъзоси.
АҚШ ва Ғарбнинг Россияга қўйган санксиялари бу мамлакат иқтисодиётига салбий таъсир қилмоқда. Масалан, озиқ-овқат дўконларида феврал ойидан бери нархлар 20 фоизга ошган. Ғарбда ишланган маҳсулотлар ҳам қимматлаган, баъзи нарсалар дўкон расталаридан аста-секин ғойиб бўлмоқда.
АҚШ Халқаро диний эркинлик комиссияси таҳлилича, Афғонистонда ўтган йили Толибондек мутаассиб ҳаракат ҳокимиятга келгани бу мамлакатда ҳаётни янада қийинлаштириб, озчиликни ташкил этувчи дин ва элатларнинг вакиллари қўрқинч ва тазйиқ остида кун кўрмоқда. Ташкилот йиллик ҳисоботида Марказий Осиёдаги аҳвол ҳам танқид қилинади.
“Дунёнинг кўплаб нуқталарида ўз эътиқоди асосида яшаш истагида бўлганлар ҳануз ҳукуматлар тарафидан қамоққа ташланаётгани, тазйиққа учраётгани ёки қатл этилаётганига гувоҳ бўлаяпмиз”, - дейди АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен.
Франция сенаторларининг дунёвий қадриятларни кучайтириш мақсадида бўлгинчиликка қарши қонунга таклиф этаётган тузатишлари орасида 18 ёшгача бўлган мусулмонларга ҳижоб кийишни тақиқловчи чора ҳам бор. Францияллик мусулмон қизлар бу ташаббусга қарши экан, “ҳижобдан қўлингни торт” деган хештег билан интернетда норозилик акциясини бошлаган.
АҚШнинг Афғонистондаги бош қўмондонига кўра, Америка қўшинлари мамлакатни аллақачон тарк эта бошлаган. Генерал Остин Скотт Миллер дейдики, жараён рисоладагидек кечади.