Мадуронинг реакциясини олдиндан айтиб бериш қийин эмасди – у давлат тўнтаришига уриниш ҳақида эълон қилди ва унга содиқ бўлиб турган полиция ва қуролли кучларни навбатдаги марта ўз халқига қарши қўллади.
Унинг яқин дўстларидан бири – яқиндагина диктаторга жуда катта совға тортиқ қилган: 3,4 миллиард доллар миқдоридаги қарзни қайта структуралаган, жумладан, яқин 6 йил давомида талаб қилишдан воз кечган Владимир Путиннинг реакцияси ҳам кутилгандай бўлди. Айтишади-ку, "Россия – сахий қалб". Тўғри, фақат ўз фуқаролари учун эмас.
Венесуэлада рўй бераётган воқеа-ҳодисалар билан боғлиқ РФ ТИВ бугунги баёнотида, хусусан, қуйидагилар айтилади:
«Венесуэла қонуний ҳукуматининг экстремистик кайфиятдаги ғанимлари, Н.Мадурани лавозимидан ағдариб ташлашга, жумладан, жисмоний йўқ қилишга қаратилган ҳаракатларида муваффақиятсизликка учрагач, максимал қаршилик кўрсатиш йўлини танладилар».
«Мухолифатчи «Венесуэла президенти ввб»ни қасамёд қилдириш ва зудлик билан уни АҚШ ва минтақанинг қатор давлатлари томонидан бу сифатда тан олиш Венесуэла жамиятида ихтилофни кучайтиришга, фронтал кўча қарама-қаршилигининг ўсишига, ички сиёсий вазиятни тубдан беқарорлаштиришга ва низони янада кучайтиришга қаратилган».
Албатта, ким ҳам шубҳа қилган бўларди )
Хуллас, турдош режим томонидан зулм қилинаётган Россия мусулмонлари сифатида, энг яқин йўлдошларидан бири ҳалокатга дуч келаётганидан хурсанд бўлишимиз учун барча асослар бор.
Бироқ биз Путинга қараганда бошқача туйғулар ҳис қиладиган бошқа бир етакчи – Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳам Мадурони етакчи сифатида қабул қилишга тайёрлиги бу хурсандчиликка соя солади.
Охирги йилларда у ҳам чўкаётган одам ҳар бир хасга ёпишганидек ҳолатга тушиб қолган Венесуэла етакчисини сиёсий ва молиявий шатакка олишга қарор қилди. Мадуро эса Туркиянинг, шахсан Эрдўғаннинг ва ҳатто уларнинг севимли сериали «Эртугрул»нинг ҳам мухлисига айланди.
Мана энди савол туғилади – диктаторнинг тахтдан қулашини орзиқиб кутаётган миллионлаб венесуэлаликлар Эртугрул, Эрдўған, Туркия ва улар билан боғлиқ ҳамма нарсага қандай муносабатда бўлади? Эрдўған Твиттерда дўстини «охиригача туриш»га чақирди ва Туркия доимо у билан бирга бўлишини қўшиб қўйди ("we are with you"). Лекин бу ҳолат, яъни русларнинг ибораси билан айтганда, тухумларнинг ҳаммасини битта саватга жойлаш тўғримикан? Жамиятни иккига бўлган ва унинг катта қисми учун буқа учун қизил рангли латта каби бўлган банкрот-етакчига «тикиш» Исломни, Туркиянинг «юмшоқ кучи»ни илгари суришнинг энг яхши усули бўлармикан?
Шуни тушуниш керакки, етакчини, режимни ёки мамлакатни баҳолашнинг асосий мезони америкага қарши кайфият бўлган вақтлар ўтмишда қолиб кетди. Американи Хитой сиқиб чиқармоқда, доим ҳам Америка билан боғлиқ нарса ёмон, Хитой билан боғлиқ нарса яхши бўлавермайди, буни рохинжа воқеаси ҳам, уйғурлар воқеаси ҳам яққол намойиш этади. Бу албатта, мусулмонлар Американи мўлжал қилиб олиши ва у билан қандайдир умидлар боғлаши лозим эканлигини англатмайди.
Янги дунё янгича таҳдидлар ва кучларнинг янгича тақсимланишига олиб келмоқда, унда муносиб ўрин эгаллашни истайдиганлар уларни яхши тушуниши ва кимгадир қасддан эмас, балки бу тушунишдан, ўз имкониятлари ва манфаатларидан келиб чиққан ҳолда қарор қабул қилиши лозим бўлади.
Туркия ва Россия мусулмонларига Венесуэла воқеалари мисолида айнан шуни маслаҳат беришни истаган бўлардик.
Интернетдан
Абу Муслим тайёрлади